UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  0 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:54Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  4 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  18 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0

Акмал Шораҳмедов: "Ким пиёда юрса, термага бошқа чақирилмаслигини яхши билади" Янгиликлар

Акмал Шораҳмедов: "Ким пиёда юрса, термага бошқа чақирилмаслигини яхши билади"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов Қатар термасига қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бизда рақибнинг қандай ўйин кўрсатишига қаралмаяпти. Кузатаётганингиздек, ҳар ўйинда бизда таркиб ўзгармоқда. Илк навбатда ҳимоя ва марказий ярим ҳимояга эътибор берилмоқда. Кейинги йиғинларда биз ҳужумкорликка эътибор қаратамиз. Ҳаммаси босқичма босқич амалга оширилмоқда.

Қатар юқори техникага ва испаниялик мураббийга эга терма эканлигини биламиз. Рақиб ярим майдонида ҳудудлар очилиб қолиши учун биз тўпни атайин уларга бериб қўйдик. Қатар термасининг қандай ўйин кўрсатишига аҳамият бермадик. Асосий эътибор ўз хатоларимизни тўғрилашда бўлди.

"Пахтакор"да менинг қанотимда ҳужумчи ўйнайди. У ерда мен очилсам ҳам, тўпни оширишмайди, уларнинг ўзлари ҳужумга ўтишади. "Пахтакор"да функция умуман бошқача. Бу ерда эса тўхтаб қоладиган футболчи кейинги йиғинларга чақирилмаслигини яхши билади. Ким чарчаса, ўзгартирилиши мумкин. Аммо кимки орқага қайтмаса, оёғини курашдан олиб қочса, майдонда пиёда юрса, жамоада бўлмайди, буни барча яхши билади. Шунинг учун ҳам барча тўхтамасдан югурмоқда. Купер жуда ҳам талабчан мураббий. Кимдир ҳужумга ўтишда ёки ҳимояга қайтишда пиёда юрадиган бўлса, терма билан хайрлашади.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика