UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  1 18:51Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади  1 18:20Мундиал тарихи. Қуръа ташлаган 5 ёшли болакай, иримчи дарвозабон ва ялангоёқ тўпурар, шортиги тушиб кетган Меацца ҳамда пойабзал қутисида сақланган кубок ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:55Кварацхелия — Грузияда бешинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси  2 17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  12 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  1 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  21 15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  3 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  2 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  4 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  15 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  24 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  35 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  10 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  1

Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум Янгиликлар

Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум

Мамлакат миллий чемпионати — футзал бўйича Олий лиганинг 7-тур учрашувлари тақвими тасдиқланди.

Унга кўра, мазкур тур баҳслари 2026 йилнинг 7–12 январь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашувларга "Юнусобод" спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

"Таъкидлаш жоизки, чемпионат баҳслари турдан турга мухлислар эътиборини тобора кўпроқ тортиб бормоқда. Ҳар бир жамоа майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушаётгани қизиқарли ва муросасиз ўйинлар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда. Мусобақа жадвалининг юқори ва қуйи поғоналаридаги жамоалар ўртасида кечаётган “олти очколик” учрашувлар ўзининг шиддати ва кескинлиги билан футзал ишқибозларига манзур бўлмоқда.

7-турда ҳам футзал ихлосмандлари БМБ, СҚБ, ОКМК, "Локомотив" ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро тўқнашувларини катта қизиқиш билан томоша қилишлари аниқ.

“Спорт” ижодий бирлашмаси телеканаллари ҳамда Ўзбекистон футзал федерациясининг YouTube каналида барча учрашувлар жонли тарзда, тўғридан-тўғри эфирга узатилади", – дейилади Ўзбекистон футзал федерацияси хабарида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика