

Бу ҳақда "The Independent" хабар тарқатди.
Нашр таҳлилчилар маълумотларини таҳлил қилиб, футболчининг кейинги фаолияти қайси йўналишда давом этиши мумкинлигини тахмин қилди.
Энг эҳтимолий вариант — Салахнинг "Ливерпул"да қолиши, камида мавсум охиригача.
Агар "қизиллар" билан хайрлашув рўй берса, 33 ёшли вингерга асосий даъвогар сифатида "Ал Ҳилол" кўрилмоқда. Шунингдек, номзодлар учлигига Саудия Арабистонининг яна икки клуби — "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" кирган.
Европа клубларидан "Атлетико" ва "Пари Сен-Жермен" тилга олинган, аммо бу трансферларнинг амалга ошиш эҳтимоли жуда паст деб баҳоланмоқда.



