UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  0 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  3 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  3 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  5 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  4 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  1 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  2 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди? Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?

Кеча "Жар" стадионида анъанавий "Мираброр Усмонов хотира турнири" старт олди.

Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси иштирок этмоқда. Рақиблар сифатида Саудия Арабистони ва Япония танланган.

Кеча Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Келинг, учрашувнинг энг яхши уч футболчиси ҳақида гаплашамиз.



Нодир Абдураззоқов
Ўнг қанот вингери сифатида ўйнаган Нодир баҳс давомида жуда ҳам фаол ҳаракат қилди. 11-дақиқада айнан унинг бурчакдан узатган тўпидан кейин Жаҳонгир Ўрозов гол уришга эришди. Иккинчи тайм бошида ОКМКдаги клубдоши Азиз Холмуродовнинг тўп узатишидан кейин Абдураззоқов дарвозанинг узоқ юқори бурчагини аниқ нишонга олиб супергол муаллифига айланди. Ўйин охирида Нодирнинг ақлли узатмасидан кейин Асилбек Жумаев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо гол ура олмади.




Зафармурод Абдираҳматов
Ўнг қанот ҳимоячиси кечаги ўйинда ҳам яхши ўйнади. Унинг қанотида ўйнаган рақибнинг 17-рақамли футболчиси Абдулкарим Дарисини бир неча бор "хот-дог"га юборди. 18-дақиқадаги унинг чиройли ва тезкор "юриши"дан кейин Азиз Холмуродов гол уриши мумкин эди. Умуман Зафармурод ўзи учун ажратилган 56 дақиқа давомида ўзини ёрқин томонлама кўрсата олди.  



Диёр Ортиқбоев
Шахсий фикримга кўра кечаги учрашувнинг энг яхши футболчиси айнан Диёр Ортиқбоев бўлди. Асосий таркиблар чиққан пайтда таянч ярим ҳимоясида ҳам, марказий ҳимояда ҳам ўйнай оладиган Диёр айнан қайси нуқтада ўйнашини кўпчилик билмади. Равшан Ҳайдаров 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашни танлади ва Диёр ҳимоянинг энг марказидан жой олди. Айтиш мумкинки баҳс давомида у деярли хато қилгани йўқ ва мен кутганимдан анчагина яхши ўйнади. Тўғри балки Саудия Арабистони ҳужумчилари унгача етиб боришмагандир, лекин Диёр ўйинга киришган барча вазиятларда тўпни ютди ва ишончли ҳаракат қилди. 

Бу фикрлар фақат муаллифнинг шахсий фикрлари ҳисобланади. Сизнингча энг яхши уч футболчи кимлар бўлди? 


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
23 июл 15:15:01
nerazzuri
Ортикбоев Моладетс , келажакда Пахтакорда хам шундай сардор булиш насиб этсин.
   
23 июл 17:39:09
Н.Н.Н
Чап канот ярим химоячи М.Махамаджонов хам яхши уйин курсатади
championat.asia
Яндекс.Метрика