"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
29 июл 2025 17:56
Янгиликлар
"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Челси" бош мураббийлари Италиянинг "Аталанта" клуби ҳимоячиси Жоржио Скальвинига қизиқиш билдирмоқда.
"Tuttomercatoweb" хабарига кўра, Лондон клуби ушбу ёзда Бергамо клуби билан ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборган 21 ёшли италиялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришмоқчи. Бергамоликлар ёш ҳимоячини сотишни истамаяпти, аммо 40 миллион евро фикрни ўзгартириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Жоржио Скальвини ўтган мавсум "Аталанта" таркибида Италия чемпионатида бор-йўғи 6 ўйинда майдонга тушиб, гол урмаган ва 2 та сариқ карточка олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар