UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  3 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  6 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  0 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  14 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  2 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  1 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  13 11:25Ўзбекистон МТЖнинг январь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар маълум  11 10:57Англия терма жамоаси футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  0 10:30Бугун "Барселона" қишки трансфер ойнасидаги илк футболчини таништиради  7 10:05Мбаппе Алонсонинг кетиши биринчи бўлиб муносабат билдирди  22 09:38Жамшид Болтабоев: “Таклифни иккиланмасдан қабул қилдим”  9

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси Янгиликлар

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси

Турк футболида афсонага айланган Волкан Демирелни танийсиз.

Унинг жуда машҳур бир ибораси бор эди: "Дарвозабонлар ёлғиз одамлар бўлишади". Бу ўхшатиш кўпроқ бугунги қаҳрамонимизга мос тушадигандек.

У Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. Тошкентга кўчиб келганида атиги 5 ёшда эди. Ҳаёт оғир ва бешафқат, болалар эса ғубордан холи бўлишади: содда, аммо чиройли орзулар билан яшайдиган. 

Қийин кунларни бошдан ўтказаётган оиласи билан шаҳардаги холасининг 1 хоналик уйига зўрға сиғишди. Уй тор, бироқ болакайнинг тасаввур дунёси кенг, ниятлари улкан эди. У ҳар доим яхши ҳаёт ҳақида ўйлар, ёрқин келажакни орзу қиларди.

Шу туфайли ҳам 11 ёшида футбол мактабига боришга журъат топди. Тасодиф туфайли дарвозага турди, аммо нолимади. Аслида темирдан ишланган устунлар ёнида бир умр туришга, тўрни барчадан қўриқлашга ҳам шай эди. Етарки, орзулари ушалсин. 

Ҳаёт қизиқ. Тасаввур қилинг, сизда футболчи бўлиш учун ажойиб имконият, дарвозабон бўлиш учун кучли истак бор. Лекин машғулот ўтказиш учун қўлқоп йўқ. Қандай аҳволга тушардингиз? Атиги 11 ёшдасиз, яқинларингиздан ёрдам сўрашга эса уяласиз. Чунки пул йўқ ва сиз буни биласиз. 

Бугунги қаҳрамонимиз шундай кунларни ортда қолдирди. Рўзғорга фойда тегсин деб, онаси тайёрлаган юпқаларни бозорда сотди, шифохоналардаги хасталарни сариёғ билан таъминлаб турди. Машғулотларда эса ўртоғи совға қилган бўёқчи усталарнинг қўлқопи билан шуғулланди.
Бир куни онаси унга янги қўлқоп совға қилганди. Бу совға оила бюджети учун 6400 сўмга (ўша пайтда пулнинг қадри баланд эди) тушганини билганида уялиб кетганди.

Тез орада "Пахтакор"дан таклиф олиб, у ерда Самвел Бабаян билан танишди. Барчаси яхши кетаётган эди. Бу пайтга келиб оилавий ҳолати анча ўнгланган, лекин ўз устида ишламай қўйгани туфайли кун сайин Бабаяннинг назаридан тушиб борди.

"Пахтакор"да асосий бўлолмаслигини англагач, 2011 йилда Муборак томон йўл олди. "Машъал"да Денис Иванков билан танишди ва бутун ҳаёти ўзгариб кетди. 

Муборакдан кейин "Насаф", "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Навбаҳор" жамоаларида тўп тепди ва айни пайтда юртимизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади. Сезган бўлсангиз керак, гап терма жамоамиз кипери Ўткирбек Юсупов ҳақида боряпти. Унинг ҳаётида қийин кунлар кўп бўлди. Баъзан ўз мураббийлари чиқиштирмагани учун уйига кўзида ёш билан қайтди, баъзида фуқаролиги йўқлиги туфайли панд еди (у 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган). Аммо барчаси ортда қолди. Бир пайтлар машғулотда кийиш учун қўлқоп тополмаган Юсупов бугун онасига машина совға қилди, Суперлигадаги энг барқарор посбонлардан бирига айланди. Энг муҳими, у энди ёлғиз эмас. Минглаб мухлислари бор.

Куни кеча 31 ёшни қаршилаган Ўткир Юсупов қаторасига 3-мавсумда "Навбаҳор" таркибидаги энг яхши ўйинчи бўлди. Ваҳоланки, унинг футбол ўйнашига ишонмаганлар талайгина эди. Шундай экан, бугунги ҳаётингиз 3 кунлик синов эканини унутманг. Уни ўзгартириш ўз қўлингизда...

Арвеладзе Англияда — қандай қилиб?

Муаллиф :
Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика