RU

Последние новости

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  9 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  2 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

“Вилоят ҳоким кубоги-2018” кундалиги: Ўн биринчи кун Новости

“Вилоят ҳоким кубоги-2018” кундалиги: Ўн биринчи кун

Ҳар нарсанинг ибтидоси ва интиҳоси бўлгани каби 29 январь куни старт олган “Вилоят ҳоким кубоги-2018” халқаро мусобақаси ҳам бугун ўз поёнига етади.

Кеча эса олдин режалаштирилганидек гуруҳлараро ўйинлар ўтказилди.

“ЗОМИН”ДАН НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА


Жиззахнинг “Зомин” жамоаси ушбу мусобақани муваффақиятли бошлай олмаганди. Зоминликлар дастлабки ўйинларда мағлубиятга учрашганди. Аммо гуруҳдаги сўнгги баҳслар ва гуруҳлараро ўйинларда “Зомин” футболчилари рақибдан устун келишди. Кеча Про-лига вакили турнирда яхши таассурот қолдирган Ориф Маматказин бошчилигидаги “Ўз Тонг Конг Хо” клубига қарши майдонга тушиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
Гуруҳлараро ўйинлар
“Зомин” – “Ўз Тонг Конг Хо” – 2:1



ЎРИНБОСАРЛАРДА МАҒЛУБИЯТ

“Нефтчи СК” стадионида “С” гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ўринбосарлари “В” гуруҳида иккинчи ўринни олган “Ёзёвон лочинлари”га қарши майдонга тушишди.

Учрашувнинг биринчи тайм тенг куршалар остида ўтди. Дастлабки бўлимда ҳар икки жамоада голга тортадиган кўплаб вазиятлар вужудга келди. Лекин танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим рақибларимиз учун омадли бошланди. Тайм бошида ёзёвонликлар ҳисобни очишди. 47- дақиқа Шаҳбоз Абдураҳмонов дарвозамиз ишғол этди.

83-дақиқада рақибларимиз иккинчи голни киритишди. Бу сафар Умид Ҳошимов гол муаллифига айланди.

Қолган дақиқаларда катта куч билан ҳужумга зўр берган вакилларимиз ўйин якунига қадар вазиятни ўнглай олишмади. Натижада мазкур баҳсда мағлубиятга учрашди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
Гуруҳлараро ўйинлар
“Қўқон-1912-2” – “Ёзёвон лочинлари” – 0:2 (0:0)
Гол:
Шаҳбоз Абдураҳмонов – 47, Умид Ҳошимов – 83.
“Қўқон-1912-2” 30. И. Абдуллаев, 4. Д. Тўлашев, 6. Д. Баратов, 7. С. Исақов, 8. Б. Абдубаннонов, 10. И. Мухторов, 11. И. Толипов, 15. И. Аҳмаджонов, 22. М. Содиқжонов, 24. М. Раҳимов, 26. Р. Исақов.
Захира: 1. М. Собиров, 19. И. Бозоров, 23. Б. Каримов, 25. О. Олимов, 28. У. Муҳаммадалиев, 33. А. Юсуфжонов, 70. И. Усмонов.


“ТОШЛОҚ” ТЎҚҚИЗ КИШИ ҚОЛИБ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ


Мусобақани юқори савияда бошлаган “Тошлоқ” жамоаси гуруҳдаги охирги ўйинларда ўзини кўрсата олмади. Бундан ташқари, кўп ўйинлар “Тошлоқ” футболчилари майдондан четлатилди. Кеча бўлиб ўтган “Тошлоқ” – “Турон” баҳсида ҳам тошлоқликларнинг икки нафар футболчиси майдонни жамоадошларидан олдин тарк этди.

Лекин шундай бўлса-да, Азиз Мамажонов шогирдлари турнирдаги сўнгги учрашувларида ғалабага эришишди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
Гуруҳлараро ўйинлар

“Тошлоқ” – “Турон” – 2:0
“Тошлоқ”:
Даврон Каримжонов, Мансур Соипов, Бобур Муҳаммаджонов, Салоҳиддин Ортиқов, Ғайрат Султонов, Файзулло Нурматов, Жаҳонгир Абдужалилов, Лочин Исроилов, Жасур Холматов, Аброр Ҳамидхўжаев, Достон Турсунзода.
Захира: Дилхуш Мўйдинов, Хайрулло Қазоқов.
“Турон”: Алишер Пахриддинов, Абдулазиз Абдурашидов, Фахриддин Ўринбоев, Исроил Мухторалиев, Асад Комилов, Абдуқаҳҳор Ўктамов, Миржалол Жўраев, Муҳаммад Юсупов, Аброр Раҳмонов, Азиз Исомиддинов, Аъзам Саминжонов.
Захира: Азим Анваров, Ёрқин Шодиев, Ўлмас Раҳмонов, Жасур Юлдошалиев, Мусохон Исмоилов.


БУГУН ФИНАЛ


Бугун Фарғонада ҳақиқий футбол байрами. ФарДУ стадионида “Вилоят ҳоким кубоги-2018”нинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Финал учрашувида “В” гуруҳи ғолиби Наманганнинг “Навбаҳор” ва “С” гуруҳи етакчиси Олтиариқнинг “Ифтихор”жамоалари майдонга тушишади.  Ўйин соат 11:00да бошланади. Учрашувдан кейин тақдирлаш маросими ҳам ўтказилади. Унда совриндорлар, турли номинация ғолиблари тақдирланишади.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика