RU

Последние новости

23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  0 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  25 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  3 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  7 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8

"Насаф" икки нафар футболчига жиддий қизиқмоқда, лекин... Новости

"Насаф" икки нафар футболчига жиддий қизиқмоқда, лекин...

Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида ҳужумчи ва таянч ярим ҳимоячиси қидирмоқда.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, Рўзиқул Бердиев ўз жамоасида "Машъал"нинг икки нафар футболчиси Ҳумоюн Муртазоев ҳамда Сардор Абдураимовни кўрмоқчи.

Бу борада "Насаф" "Машъал"га расман таклиф билан ҳам чиққан. Лекин "газчилар" ўз футболчиларини "Насаф"га қўйиб юборишмоқчи эмас.

Рўзиқул Бердиев таянч ярим ҳимоясидаги рақобатни Сардор Абдураимов билан кучайтиришни истамоқда. Шунингдек, "Насаф" ҳужум чизиғидаги танқисликни Ҳумоюн Муртазоев билан тўлдирмоқчи.

Қайд этиб ўтиш жоиз, бунга қадар чап қанот ҳимоясидаги муаммо собиқ футболчи Сайдулло Раҳматовни ортга қайтариш билан бартараф этилганди. Бердиев айтиб ўтган яна иккита чизиққа эса ҳозирча футболчилар келгани йўқ.

"Насаф"нинг "Машъал" билан олиб борган дастлабки музокаралари муваффақиятсиз якунланган. "Аждарлар" бу икки футболчи бўйича яна қайтадан таклиф билан мурожаат қилишмоқчи. "Машъал" эса Муртазоев ва Абдураимовни Про-лигада ўйнатмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дастлабки турни 13 февраль куни Теҳронда "Персеполис"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика