RU

Последние новости

09:14ОКМК "Навбаҳор"ни мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:45Португалия терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  2 08:29Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 3:1   0 08:16Sofascore. Туркияда тўпурарга айланиб олган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:47U-17 ЖЧ. Осиё жамоаларидан ҳар хил натижалар. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:15U-17 ЖЧ. Ўсмирларимиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради  4 00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  2 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  45 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  1 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  9 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  1 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  27 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   2

Марказий учрашувда ғолиб чиққан мураббий, "1+1" қайд этган футболчи, Ўзбекистон МТЖ посбони, стандартни моҳирона ижро этган хавбек — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари Новости

Марказий учрашувда ғолиб чиққан мураббий, "1+1" қайд этган футболчи, Ўзбекистон МТЖ посбони, стандартни моҳирона ижро этган хавбек — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

"Насаф" тур марказий тўқнашувида ўз уйида ОКМКни меҳмон қилди. Учрашувда қаршиликлар 2:1 ҳисобида устун келди. Бу ғалабада посбон Абдувоҳид Неъматовнинг ҳиссаси катта бўлди. 24 ёшли дарвозабон баҳс мобайнида 4 та сэйв намойиш этди ҳамда жамоасини бир қатор голлардан асраб қолди, у ўйиннинг сўнгги сонияларида ҳам жамоаси жонига ора кирди. Шу орқали у Championat.asia ижодкорлари томонидан 11-турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши мураббийи – Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

"Насаф" тур марказий ўйинида ОКМКни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бердиев шогирдлари ишончли ва мазмунли ўйин намойиш этиб, ҳақли ғалабага эришди. Унинг тактик ишланмалари ўз самарасини берди ҳамда Миржалол Қосимов жамоасидан жадвалдаги етакчилик тортиб олинди. Шу тариқа Рўзиқул Бердиев 11-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши футболчиси – Дониёр Абдуманнопов ("Андижон")

"Андижон" ортда қолган тур "Бобур Арена"да "Сурхон" билан тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Дониёр Абдуманнопов мазкур баҳсда Бектемир Абдуманноновнинг голига ассистентлик қилган бўлса, ўзи ҳам ғалаба келтирувчи тўпни киритди. 24 ёшли вингер голни Потапов қўриқлаётган дарвозага шунчаки михлаб қўйди ва андижонликларнинг ғалабасини таъминлади. Шу тариқа Абдуманнопов 11-турнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Жамшид Искандеров ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу тур Фарғонада бир киши кам бўлиб қолган "Шўртан" устидан йирик ғалабага эришди (4:0). Фарғоналиклар тажрибали футболчиси Жамшид Искандеров 65-дақиқада стандартни аниқ ва моҳирона ижро этди. Искандеров олис масофадан жарима зарбаси орқали тепган тўп дарвоза устунини қақшатиб, тўрдан жой олди. Шундай қилиб, Ўзбекистон МТЖ хавбеки Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи дея қайд этилди.






"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари        

19 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари         

Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари        

Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари        

Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика