Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"
07 ноя 23:11
Новости
Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"
- Қўлга киритилган бир очко билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Дуранг учун табрикламасангиз ҳам бўлади, чунки биз учун ҳар бир ўйин финалдек гап ва фақат ютуқ учун ўйнаяпмиз. Афсуски, ўтган тур "Андижон" билан баҳсда ва бугун "Нефтчи"га қарши беллашувда муҳим очколарни бой бердик. Бугунги ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади. Балки "Нефтчи" шундоқ ҳам кучли, улар чемпионликка курашяпти дейишингиз мумкин, лекин биз ҳам Суперлигада қолиш учун кураш олиб боряпмиз ва бу ўринда бизга ҳам ғалаба керак бўлади. Ўзимиз ўйлаган режа асосида рақибга хавф туғдира олмадик. Ҳужумда ишимиз ўхшамади. Учрашувнинг дастлабки 15-20 дақиқасини яхши ўтказдик. Аммо кейин қовушмай қолди, аввало майдон марказини бой бердик. Ҳатто бир киши кам бўлиб қолганда ҳам тизгинни ўз қўлимизга ола билмадик. Лекин якунда бир очкони қўлга киритдик.
- Анчадан бери кузатяпмиз, жамоангиз ўйинни яхши бошлаяпти, ўзингиз айтиб ўтгандек 15-20 дақиқа зўр ҳаракат қиляпти, биринчи бўлиб гол ҳам уряпти, аммо шундан кейин темп тушиб ҳимояга ўтиб олмоқда. Бугун эса бунинг аксини кўрдик, жамоангиз гол ўтказганидан сўнг анча фаоллашди. Бу тактика билан боғлиқми?
- Бугун бундай гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Яна қайтариб айтаман, турнир жадвалидаги ҳолат бизни охиригача фаол бўлишга ва агрессив футбол намойиш этишга ундамоқда. Ҳар бир учрашувда фаол бўлишимиз шарт. Чемпионат тугашига оз қолди, захира ўриндиғимиз ҳам кенг эмас, бироқ нимадир қилмасак бўлмайди. Бу борада доим йигитларга керакли маслаҳатларни беряпмиз. Футболда ўйин ритмини бошқариш ва ритмдан чиқиб кетмаслик жуда муҳим ҳисобланади. Қолаверса, ҳар бир рақибни ўз ўйин руҳиятимизга туширсак, ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш эта оламиз.
- Бугунги ўйинга 5 балли тизимда неча баҳо қўйган бўлардингиз?
- Келинг, минус тўрт дея қоламан. Биринчи таймнинг ўзидаёқ бир нечта футболчимиз ўйиндан чиқиб қолди. Бу ҳам таъсир қилди.
- Тома Табатадзенинг йўқлиги қанчалик ўз таъсирини кўрсатди?
- Аслида ўйин услубимиз бўйдор футболчилардан фойдаланиб ҳаводан тўп узатишлар орқали гол уришга қаратилган. Балки Табатадзе бўлганида ғалаба қозонган бўлармидик, тўғриси унинг йўқлиги билинди. Доминик Бегич ҳам зўр ўйнади, гол урди, жамоа фойдаси учун анча меҳнат қилди. Лекин марказий ҳужумчи сифатида Табатадзенинг йўқлиги сезилди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Комментарии
Shatskixda na oʻyin bor na jamoa na muhlis bor na natija lekin xali xamon ketmidi xayronman bular shatskixdi uaxshi koʻribqolganmi)))
Агар шу қизил бўлмаганда катта эхтимол билан Нефтчи ғалаба қозонар эди.