"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди
08 янв 19:31
Новости
"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди
"Барселона" Испания Суперкубоги ярим финалида "Атлетик" Бильбаони 5:0 ҳисобида тор-мор этди ва бу натижа турнир тарихига кирди.
"Opta" маълумотларига кўра, ушбу ғалаба Испания Суперкубоги ташкил этилганидан бери энг йирик ҳисобдаги ғалаба сифатида тарихга муҳрланди.
Басклар дарвозасига голларни Ферран Торрес, Фермин Лопес, Руни Баржи урди, Рафинья эса дубль муаллифи бўлди.
Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида эса 8 январдан 9 январга ўтар кечаси "Атлетико" ва "Реал" ўзаро тўқнаш келади.
Айни пайтда Испания Суперкубогининг амалдаги соҳиби ҳам "Барселона" ҳисобланади. 2025 йилги турнир финалида каталонияликлар "Реал"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии