RU

Последние новости

09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  1 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  2 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  10 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  2 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  8 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  6 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0

Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди Новости

Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди

Бунга қадар "Сўғдиёна" шарафини ҳимоя қилиб келган ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмонов "Навбаҳор" аъзосига айланди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Тажрибали ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмонов жамоамиз билан шартнома имзолади. 

Шоҳруҳ Абдураҳмонов – 1999 йил, 8 март куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида туғилган. 

Фаолияти давомида “Динамо” (Самарқанд, 2019-2021 йиллар, 2022 йилнинг 2-давраси), Беларуснинг “Энергетик - БГУ” (Минск, 2022 йил), “Бунёдкор” (Тошкент, 2023 йил), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2024-2025 йиллар) жамоаларида ўйнаган. 

Бундан ташқари, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов 2019-йили Ўзбекистон U-23 таркибида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. 

Якунланган мавсумда “Сўғдиёна” таркибида Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида жами 17 та ўйинда майдонга тушиб, 931 дақиқа ўйнаб, 2 та гол урди", – дейилади хабарда.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида унинг "Навбаҳор"га ўтганини маълум қилган эдик. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

   
08 янв 15:54:16
Akbar Umarov
Bomba transferku zor bolibdi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика