Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси
18 фев 16:46
Новости
Клуб расман ўтган мавсумни "Насаф"да ўтказган ҳужумчи Ҳусайн Норчаевни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақида "Навбаҳор" матбуот хизмати ўзининг расмий саҳифасида эълон қилди. Норчаев декабрь ойида Германиянинг Мюнхен шаҳрида оёғидан операция қилинган эди. Айни пайтда эса Италияда реабилитация жараёнини ўтказмоқда. Ҳужумчи Апеннин ярим оролидаги реабилитация якунланганидан кейин "лочинлар" ихтиёрига келиб қўшилади.
Аввалроқ сайтимиз орқали форварднинг наманганликлар таркибига йўл олиши ҳақида маълум қилган эдик.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии