RU

Последние новости

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  2 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  16 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади Новости

ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади

ОЧЛ-2 турнири 4-туридан ўрин олган "Ал Ҳалдия" – "Андижон" учрашуви якунланди.

ОЧЛ-2. 4-тур

"Ал Ҳалдия" – "Андижон" 0:0

"Ал Ҳалдия": 4. Ахмед Мубарак, 8. Клайд О’Коннел, 9. Глейсон Уилсон, 10. Анас Оуахим (2. Саид Дхия Саид, 68), 13. Муҳаммад Саад (99. Жоэл Тумутека, 68), 15. Мусса Кулибали, 19. Комайл Аласванд (3. Муҳаммад Адел, 84), 20. Саиф-Эддин Бухра (7. Низар Эл Отмани, 68), 21. Менди Доминик (C), 22. Аюб Эл Амлуд (77. Захуи Фабиян, 84), 41. Рикардо Мануэл.

Захира: 11. Исмаил Абдулатиф Хасан, 12. Ҳамад Мохамед , 14. Бадар Башир, 16. Жумай Жаллоу, 17. Ҳазза Али, 26. Аймане Дайрани, 45. Маҳдий Абдул Жабар Ҳасан

"Андижон": 31. Эржан Токотаев, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 8. Шаҳзод Азимиддинов (2. Абубакр Ашуров, 71), 11. Отабек Журақўзиев (7. Исмоил Акинаде, 71), 13. Сардор Азимов (5. Абдулвоҳид Ғуломов, 45), 18. Дамир Темиров (9. Саидумархон Саиднураллаев, 71), 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Дониёр Абдуманнопов (88. Шоҳжахон Ёрқинбоев, 87), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 27. Кристиан Новак, 71. Бектемир Абдуманнонов. 

Захира: 1. Элдор Адғамов, 12. Моҳирбек Комилов, 14. Абдураҳмон Комилов, 16. Абдураҳмон Абдуллаев, 21. Асадбек Ҳабибуллаев, 33. Олег Зотеев, 99. Муҳаммадали Усмонов.

Огоҳлантиришлар: Глейсон Уилсон (40), Клайд О’Коннел (76), Эржан Токотаев (90), Абубакр Ашуров (90+2), Муҳаммадкарим Тоиров (90+7)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. Тоиров огоҳлантирилди.

90+4. Токотаевга нисбатан фол ишлатилди.

90+2. Ашуров қўполлик учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

90. Токотаев вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

87. "Андижон"да ўзгариш.

84. "Ал Ҳалдия"да икки ўзгариш.

79. Зарба! Отманининг жарима майдонидан йўллаган айланма зарбасини Токотаев қайтарди.

76. О’Коннел рақибини ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.

71. "Андижон"да уч ўзгариш.

68. "Ал Ҳалдия"да уч ўзгариш, "Андижон"да бир ўзгариш.

64. Амлуднинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбасини Токотаев қайтарди.

61. Абдуманнопов ҳужумда фол ишлатди.

56. Мезбонларнинг бурчак узатмаси зарба билан якунланди. Токотаев қийинчилик билан тўпни эгаллади.

51. Азмиддинов мезбонлар зарбасига "блок" қўйди.

50. Токотаев рақиб ҳужуми чоғида тўпни эгаллашда хато қилиши мумкин эди, иккинчи уринишда эгаллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+3. Хавфли вазият! Мезбонларнинг бурчак узатмаси голга айланишига бир баҳя қолди, тўп устундан қайтди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

45. "Андижон"да мажбурий ўзгариш.

40. Глейсон Уилсон Азимовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

38. Зарба! Муҳаммад Саад рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда зарба йўллади, Токотаев тўпни оёқлари билан қайтарди.

35. Исмоналиев офсайдда қолди.

30. Жўрақўзиев офсайдда қолди.

29. Мезбонларнинг чап қанотдан узатмасини Токотаев қайтарди.

28. Уилсоннинг зарбаси ноаниқ.

26. Оуахим фол ишлатди.

21. Мезбонларнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми бесамар якунланди.

16. Хавфли вазият! Абдуманнопов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди ва зарба йўллади, мезбонлар дарвозабони оёғи билан тўпни қайтарди.

11. Мезбонларнинг ўнг қанотдан узатмаси хавфли, аммо ноаниқ.

10. Исмоналиевга нисбатан фол ишлатилди.

9. Абдуманнопов ҳужумда фол ишлатди.

5. "Андижон"нинг бурчак узатмаси қайтарилди.

2. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Ал Ҳалдия" сариқ, "Андижон" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика