RU

Последние новости

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  117 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

Ҳамиджон Актамов: “Турдан-турга ўйинимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Турдан-турга ўйинимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз”

Олий лига ўн тўққизинчи туридан ўрин олган “Қизилқум” — “Обод” учрашуви (4:1) якунлангач, матбуот анжумани иккинчи қисмида Ҳамиджон Актамов қатнашди.

— “Обод” — олий лига дебютанти бўлса-да, кучлиларга қанчалик муаммолар туғдираётганлигини барча кўриб, билиб турибди, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Учрашувдан аввал рақибимиз ўйинлари тасвирга олинган дискларни кўриб, ўрганишга ҳаракат қилгандик. Бугун ғалаба учун майдонга чиққан бўлсак-да, якунда ҳисоб йирик кўриниш олишини тасаввур қилмагандик. Йигитларга ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга катта раҳмат! Жамоамиз бугун ўзининг чиройли ўйинларидан бирини кўрсата олди. Турдан турга ўйинимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

Эркин Бойдуллаевнинг майдондан четлатилиши ҳам биз учун кутилмаган ҳол бўлди. Кетма-кет голлар ўтказгач, рақибимиз бор эътиборини ҳужумга қаратди. Хавфни бартараф этиш учун жамоа сардори ўзини аямади ва бироз қизиққонлиги эвазига икки бор сариқ карточка билан жазоланди. Нима ҳам дердик, бу ҳам футболнинг бир бўлаги саналади.

Энди жамоа аъзоларига икки кунлик таътил берилади. Сўнгра яна қароргоҳимизда йиғиламиз. Хабарингиз бор, миллий терма жамоа йиғини муносабати билан 26 августда бўладиган “Пахтакор” — “Қизилқум” учрашуви бошқа муддатга кўчирилади. Аммо мухлисларимиз зерикиб қолишмайди. ЎФФ Терма жамоалар маркази билан келишган ҳолда 26 август куни Навоийда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини уюштирамиз. Буни мухлисларимиз мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик тўйига жамоамиздан совға сифатида қабул қилишларини сўрардим. Сўнгра, Навоийда байрамдан кейин Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан ҳам назорат учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика