RU

Последние новости

18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  5 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  1 18:20Суперлига. "Андижон" - "Сурхон". Таркиблар маълум  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  9 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  1 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19

Футзал: ОЧ саралаш 1-туридан олдинги матбуот анжумани 4 ноябрь куни бўлиб ўтади Новости

Футзал: ОЧ саралаш 1-туридан олдинги матбуот анжумани 4 ноябрь куни бўлиб ўтади

5 ноябрь куни Тошкентда старт оладиган футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш Жанубий ва Марказий Осиё гуруҳи 1-тур ўйинидан олдинги матбуот анжумани 4 ноябрь, душанба куни соат 12:30да «Ўзбекистон» меҳмонҳонасида бошланади.
5-7 ноябрь кунлари Тошкент футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш Жанубий ва Марказий Осиё гуруҳи учрашувларига мезбонлик қилади. Мазкур саралаш ўйинларида мезбон - Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари иштирок этади.

Таъкидлаш жоиз, саралаш баҳсларини ёритиш истагида бўлган ОАВ ходимлари учун аккредитация жараёни 25 октябрь куни бошланган эди.

Саралаш босқичининг барча учрашувлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Саралаш босқичида дастлабки учта ўринни эгаллаган терма жамоалар 2014 йил Вьетнамда бўлиб ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
 Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи ўйинлари тақвими
 5 ноябрь, сешанба
 16:00. Кирғизистон – Тожикистон
 18:00. Ўзбекистон – Туркманистон

6 ноябрь, чоршанба
 16:00. Туркманистон – Қирғизистон
 18:00. Тожикистон – Ўзбекистон

7 ноябрь, пайшанба
 16:00. Тожикистон – Туркманистон
 18:00. Ўзбекистон – Қирғизистон
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика