Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"
22 июл 19:27
Новости
Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"
"Фиорентина" дарвозабони Давид Де Хеа МЮни тарк этганидан сўнг нега инглиз клублари таклифларини қабул қилмаганини тушунтирди.
Испаниялик посбон 12 йиллик фаолиятидан сўнг 2023 йил ёзида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этган ва "Фиорентина" билан шартнома имзолашдан олдин бир йилни клубсиз ўтказган.
"Мен Англиядан келиб тушган таклифларни рад этдим, чунки "Юнайтед" каби клубда шунча йил ўйнаганингиздан сўнг ўзингизни бу мамлакатнинг бошқа жамоасида ўйнашни истамаслигингизни ҳис қиласиз.
Мен фақат "Манчестер Юнайтед"да ўйнашни хоҳлардим ва Англиядан таклифлар бўлса-да, бошқа жойда ўйнай олмаслигимни билардим. Мен бутун умримни у ерда ўтказдим; Бу клуб мени шакллантирган ва ажойиб мартабага эга бўлишга имкон берган", – деди Де Хеа.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии