RU

Последние новости

02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0

Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман" Новости

Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"

"Андижон" матбуот хизмати клуб янги мавсум учун амалга оширган яна бир трансферларидан бири Ҳумоюнмирзо Иминов билан суҳбатлашди.

- Ҳумоюнмирзо, "Андижон" клубига хуш келибсиз! Ушбу таклифни қабул қилишда ким билан маслаҳатлашдингиз?

-  Авваламбор, Андижон мухлисларига ассалому алайкум. Таклифга келадиган бўлсак, дадам ва акам билан маслаҳатлашдим.

- Рости, шундай таклиф бўлишини кутганмидингиз ва уни қандай қабул қилдингиз?

- Тўғрисини айтсам,  таклиф бўлишини кутмагандим. Лекин бундай атмосферада ўйнашни ният қилгандим. Ушбу таклифдан хурсанд бўлдим.

-  Биласиз, бу мавсумда жамоанинг мақсадлари ва режалари катта. Шунинг учун таркиб кучайтириляпти. Рақобат ҳам кучли бўлади. Ўзингизни кўрсатишга тайёрмисиз?

- Мен ҳам жамоага қўлдан келганча мақсад ва режаларни амалга ошириш йўлида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Мен рақобатга тайёрман. Худо хоҳласа, албатта ўзимни яхши тарафлама кўрсатаман ва шунга ҳаракат қиламан.

- "Бургутлар" аъзосига айланишингизни  фаолиятингизда қандай босқич деб ўйлайсиз?

- Юқори деб ҳисоблайман. Худо хоҳласа, футболчи сифатида ўсишимга ёрдам беради, деб ўйлайман.

- Ўзингиз учун рақамни танладингизми?

- 10 ва 11-рақамларни жуда ёқтираман. Шулардан бирини танлаган бўлардим. 

- "Андижон"га ўтишингиз билан табриклаган дастлабки уч нафар одам ким бўлди?

- Дадам, онам ва акам биринчилардан табриклашди.

- Мухлислар учун нима дея оласиз?

- Мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан ҳамда жамоамизни яхши натижани қўлга киритишида ўз ҳиссамни қўшишга бор кучимни сарфлайман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

+1   
06 янв 21:05:31
.
MTJga tortadi shu bolani òyini kuchli zarbalari bor
   
07 янв 09:04:41
Akbar Umarov
Paxtakor bor qolgan klublarda ne gamlar bor. Paxtakor bu Futbolchilarni katta fabrikasi, qaynar, humchasi, ochil dasturxoni shunday emasmi
   
06 янв 21:37:54
Жалоладдин Мухаммадович✈
Ответ на комментарий пользователя .
MTJga tortadi shu bolani òyini kuchli zarbalari bor
Ҳамма нарсаси жойида лекин оғир харакат қилад
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика