Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида
22 июл 20:59
Новости
Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида
Родриго "Реал"дан кетишни режалаштирмаяпти.
Аввалроқ мадридликлар вингерига "Ливерпуль" ва "Арсенал" қизиқиш билдирганини хабар қилинган эди. "Реал" бразилиялик футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Аs нашрининг маълумотига кўра, "Реал" ҳозирча Родриго бўйича таклиф олмаган, бироқ трансфер ойнаси ёпилишига яқин бундай таклифлар тушиши мумкин.
Хабар қилинишича, таътилда бўлган Родриго мавсумолди тайёргарлик бошланишига қадар яхши формага кириш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда - вингер мураббий Хаби Алонсони ўзининг жамоага фойдали бўлиши мумкинлигига ишонтирмоқчи.
Бразилиялик футболчи 4 август куни жамоа билан машғулотларга қайтиши керак.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии