Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)
14 ноя 22:31
Новости
Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)
Al Ain Cup ярим финали
Ўзбекистон – Миср 2:0 LIVE
Абу-Даби. "Хазза бин Заид" стадиони. 21:00
Ҳакамлар: Аҳмед Эйса, Али Рашид Ал Нуаими, Саид Ал Марзуки, Омар Фаируз
Гол: Остон Ўрунов 3, 1:0, Ос тон Ўрунов (Отабек Шукуров) 43, 2:0
Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Азиз Ғаниев ( Акмал Мозговой, 53), 11.Остон Ўрунов (Ҳожимат Эркинов, 53), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 18.Абдулла Абдуллаев, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: Ботирали Эргашев, Владимир Назаров, Рустам Ашурматов, Фарруҳ Сайфиев, Умар Эшмуродов,Азиз Турғунбоев, Жамшид Искандеров, Достонбек Ҳамдамов, Ҳусайн Норчаев, , Игорь Сергеев.
Миср: Моҳамед Елдермердаш, Рамий Рабиа, Моҳамед Гали, Мостафа Абдалла, Моҳамед Шарафелдин, Ҳамди Абделфатаҳ, Марван Галлаб, Аҳмед Саед, Моҳамед Даадер, Марван Моҳамед
Захира: Аҳмед Элшенави, Халед Зеид, Хоссам Абделмуҳсин, Салаҳ Шалаби, Аҳмед Моҳамед, Моҳамед Маҳмуд, Набил Али, Тахер Маҳмуд, Маҳмуд Абделсабур, Мостафа Шоубир
ЯНГИЛАШ
72. ЗАРБАААА. Шомуродов қанотдан келган тўпни иккинчи қаватда боши билан дарвозага зарбага айлантирди. Ноаниқ.
65. Ўйин темпи пастроқ.
61. СЕЙВ. Абдувоҳид Неъматов Миср футболчиси Муҳаммад Мустафонинг боши билан йўллаган зарбасини киперимиз қийинчилик билан қайтарди.
59. Муҳаммад Салаҳнинг жарима майдончасига берган узатмасига Неъматов чиқиб келди.
53. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Остон Ўрунов ўрнига Хожимат Эркинов, Азиз Ғаниев ўрнига Акмал Мозговой тушди.
46. Миср кўпроқ тўп билан муомала қиляпти. Бу яхши сигнал эмас.
Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
45+1. Абдувоҳид Неъматовдан сейв. У рақиб футболчисининг кучли зарбасини қайтарди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
43. ГОООООООООООООООООООООЛ. ОСТООООН ЎРУНОООООВ. Биринчи бўлимда бу болани ҳеч ким тўхтата олгани йўқ. Шукуровнинг узатмасини ўзига тўғирлаб олган Остон рақиб дарвозабонини ҳам алдади ва гол урди. Остон мисрликларнинг тушига кириб чиқса керак.
42. ЗАРБА. Миср ярим ҳимоячиси Марван Моҳамед узоқдан зарба йўллади. Зарба ўта ноаниқ.
33. ЗАРБАААА. Остон Ўрунов биринчи голдаги каби рақиб ҳимоясини ёриб кириб зарба берди. Бу вазият қаҳрамони Миср дарвозабони.
30. Остон Ўруновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Уни бошқачасига тўхтатиб бўлмаяптида ўзиям.
28. Миср жарима майдончамиз ичига кириб борди. Зарбани Неъматов ушлаб олди.
28. Элдор Шомуродов қулай вазиятдан фойдалана олмади. Терма жамоамизнинг ўйини дадилроқ чиқяпти. Ярим ҳимоячиларимиз ҳам зўр ўйнаяпти.
24. Яна Остон Ўрунов чап қанотдан рақибларни ортда қолдириб кириб борди. Унинг узатмасига якун ясайдиган футболчи топилмади.
19. Остон Ўрунов тўқнашувда жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам берди ва у майдонга қайтди.
17. ЗАРБАААА. Тўпни моҳирона қабул қилиб олган Элдор Шомуродов битта ҳаракат билан алдаб зарба берди. Мисрлик кипер қийинчилик билан бу тўпни қайтарди. Учинчи хавфли вазият.
15. УУУУХ. Ўзбекистон терма жамоасидан хавфли ҳужум. Остон Ўрунов тўпни дарвозабоннинг устидан ўтказиб гол урмоқчи эди. Тўп дарвоза тўсинига тегди. Миср билан илк дақиқалардан ишончли ўйнамоқдамиз.
8. Мисрдан хавфли ҳужум. Жарима майдончамиз ичида йўлланган зарбани Неъматов қайтарди.
3. ГООООООООООООООООООООООООЛ. ОСТООООН ЎРУНООООВ. Ўзбекистон терма жамоаси прессингда тўпни олиб қўйди. Остон Ўрунов ўз услубида гавдаси билан рақиб ҳимоячиларини алдаб жарима майдончасига кириб борди ва Миср дарвозасини ишғол қилди.
- Учрашув бошланди.
- Ўйин бошланишига барча нарса шай.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии
Олға ЎЗБЕКИСТОН.. 2~0
Каннавори имзоси...
1-0.давом этамиз.
Олға ЎЗБЕКИСТОН..
ОМАД УЗБЕКИСТОН!!!
Қўшиладиганлар борми?!