Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди
17 ноя 2025 14:08
Новости
Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди
"АЗ Алкмаар" ҳужумчиси Трой Парротт Ирландия терма жамоаси тарихида қоладиган бўлди.
Ҳужумчи ЖЧ-2026 саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Венгрияга қарши ўйинда хет-трик қайд этди. Бу орқали у сафарда хет-трикка эришган Ирландия термаси тарихидаги биринчи ўйинчига айланди.
Бундан ташқари, Парротт — Жимми Данн (1936), Робби Кин (2013) ва Каллум Робинсон (2021)дан кейин кетма-кет иккита ўйинда иккитадан ортиқ гол урган Ирландиянинг тўртинчи футболчиси.
Ҳужумчи ҳафта ўртасида Португалия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда иккита тўп киритган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии