Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди
20 июл 2025 10:07
Новости
Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди
38 ёшли аргентиналик ҳужумчи, "Интер Майами" сардори Лионель Месси пеналтисиз урилган голлар сони бўйича янги рекордчига айланди. У бу кўрсаткичда Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.
Бу воқеа 20 июль куни МЛС доирасида "Нью-Йорк Ред Буллз"га қарши ўтказилган ўйинда содир бўлди. Мазкур беллашувда "Интер Майами" рақибини сафарда 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Месси ушбу учрашувда 2 та гол ва 1 та голли пас билан ажралиб турди — ҳар икки гол ҳам ўйин давомида (пеналтисиз) киритилди.
Шу тариқа, аргентиналик юлдузнинг пеналтисиз голлар сони 764 тани ташкил қилди. Роналду эса ҳозирча 763 та шундай голга эга.
Умуман олганда, Месси 1114 та расмий ўйинда 874 та гол урган, шулардан 110 таси пеналтидан. Роналду эса 1281 учрашувда 938 марта рақиб дарвозасини ишғол этган, улардан 175 таси пеналтидан.
Похожие новости
21:57
"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда! 0
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии