RU

Последние новости

22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  0 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  3 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  0 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  9 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  23 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  55

МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак? Новости

МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?

Бир неча кундан буён ЎФА таниқли хорижлик мураббийлар билан музокара олиб бораётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарлар футбол ҳамжамиятини ҳайрон қолдирди ва кўпгина баҳсларга сабаб бўлди. Бир неча кун аввал сайтимизда хорватиялик Славен Билич ЎФА билан музокара олиб бораётгани ҳақида ёзилди, ундан аввал эса Йоахим Лёв. Икки мураббий ҳам анча таниқли ва машҳур. Энди ЎФА раҳбарияти қийин танлов олдида турибди. Мундиалдаги илк иштирокни Тимур Кападзега топшириш керакми ёки таниқли ва тажрибалироқ мураббий ёллаган яхшими?

Ҳар бир ўзбек футболи мухлиси ушбу саволга ўзича жавоб беради. Минг хил танлов ва фикр бор, аммо икки вариантнинг ҳам ўзига яраша устунлик ва камчилик томонлари бор. Келинг, уларни кўриб чиқамиз.


1-Сценарий. Таниқли мураббий йўлланиши

Фараз қилайлик, CAFA Nations Cup-2025 мусобақасидан сўнг терма жамоага янги мураббий тайинланади. Масалан, Лёв. Агар Йоахим Лёв терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланса, ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан сўнг терма жамоани қабул қилиб олади. Сабаби, Тимур Кападзенинг ва мураббийлар штабининг шартномаси ноябрь ойига қадар амал қилади. Аниқроғи, ЖЧ-2026 саралаш босқичи тўлиқ тугашига қадар. Ноябрь ойидаги ФИФА кунлари эса 2025 йилдаги сўнгиси бўлади. Декабрь ойининг дастлабки саналарида Суперлига якунланади ва маҳаллий футболчилар бир ойлик таътилга чиқишади. Янги бош мураббийи жамоа билан танишиб олишига эса бир йиғин кетади. Кейинги ФИФА кунлари эса март ойида. Шунингдек, декабрь ойида мундиал қуръаси бўлиб ўтади ва рақибларимизни билиб оламиз. Кейинги олти ой давомида рақибларни ўрганиш ва ЖЧга тайёргарлик кўриш керак бўлади. Мени айнан шу жиҳат хавотирга солмоқда. Лёв ёки Билич терма жамоа бошқарувига келса, барча билан танишиб олиш ва тизимни ўрганиб чиқишига бир муддат вақт керак бўлади. Маҳаллий мураббийда эса бундай эмас. Кападзеда 11 ой вақт бор.


Бу йил ЎФА январь ойида ФИФА кунларидан ташқари саналарда йиғин ўтказди-ку, дейишингиз мумкин. Хорижлик мураббийга ҳам шундай "экстра" йиғин ташкиллаштириб берилиши мумкин, лекин ФИФА кунлари ўтказилмаётган йиғинларга легионерлар кела олмайди. Масалан, Шомуродовни "Башакшехир" қўйиб юбормаслигининг эҳтимоли 95%. Гвардиола эса Ҳусановнинг йиғинга чақирилгани ҳақидаги хатни очиб ўтирмаса ҳам керак. Хуллас, агар шундай йиғин ташкил этилса, катта эҳтимол легионерлар йиғинда иштирок этишмайди. Фақат Суперлигада тўп тепадиган футболчилардан иборат йиғин ўтказишдан маъно йўқ.

Янги мураббий ўз услубини сингдириб олиш ва йўлга қўйиши учун ҳам вақт талаб этилади. Тўғри, Лёв катта мураббий, аммо Лёв терма жамоага келди деган дарҳол натижа бўлади дегани эмас. ЎФА Лёвни олиб келиши, гуруҳдан чиқишимизни кафолатламайди. Замонамизнинг энг кучли мураббийи Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги илк мавсумини эсланг. Ҳатто Гвардиоладек мураббий ўз услубини йўлга қўйиб олиши учун бир мавсум керак бўлган. Ҳозир эса "Сити" энг "гегемон" жамоалардан бири ва кетма-кет тўрт мавсум энг рақобатбардош лига дея тан олинадиган АПЛни ютди.

Кеча Хайрулла Холиқов ўз мақоласида, Жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 48тага етказилгани ва плей-офф босқичига 32та жамоа чиқиши ҳақида ва МТЖ океан ортига "музқаймоқ ейиш" учун бормаслигини айтди. Тўғри, ҳозирги имкониятимиздан келиб чиқиб, гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади. Бироқ барчаси биз тасаввур қилгандек осон эмас, ҳали қуръа ташлангани йўқ ва рақибларимиз ким эканлигини билмаймиз. Иккинчидан, АҚШда биз севган спорт турига бўлган эътибор ва тушунча бошқача, ҳаттоки ўйин номи ҳам "соккер". Яқинда якунланган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида йўлга қўйилган ташкилий масаладаги камчиликларнинг гувоҳи бўлдик. Жаҳон чемпионатида ҳам ўйинлар кечаси эмас, кунинг ёруғ қисмида ўтказилади. Мана шундай кутилмаган муаммолар ҳам МТЖ ўйинига таъсир қилиши мумкин.

Масалан, Олимпиадада ҳам худди шундай бўлди. Ташкилий масалалардаги муаммолар ва Олимпия қишлоғида яшаш жамоа ўйинига таъсир ўтказди. Тимур Кападзе эса Олимпиададан сўнг айнан шу масалалар олимпия терма жамоаси кутилганидек натижа қайд эта олмаганига таъсир қилди, дея айтиб ўтган эди. МТЖдан натижа талаб қилиш ва катта умидлар боғлаш ҳам нотўғри. Олимпия ўйинларида ҳам шундай хатога йўл қўйилди. Тимур Кападзе Олимпияда медаль учун курашамиз, деди. Бу эса катта босим. Якуний натижа қандай бўлганини эса барчамиз кўрдик. Иккита мағлубият ва биргина дуранг. Русларда "первый блин комом" деган мақола бор. Айнан ушбу мақола ҳозирги ҳолатимизга мос тушади.




Қатарга қарши ўйинни томоша қилиш учун Тошкентга келган Сречко Катанец ҳам ушбу масала ҳақидаги фикрини интервьюда айтиб ўтди:

"Мен барча ўзбекистонлик футбол мухлисларига бир нарсани маслаҳат бераман. Терма жамоадан ҳеч нима кутманглар. Шунчаки илк маротаба Жаҳон чемпионатида иштирок этаётганларингиздан роҳат олинглар. Биринчи иштирок катта натижа қайд этиш осон эмас. Жараёндан роҳатланинг. Қандай натижа қайд этилиши жуда кўп факторларга боғлиқ, масалан, қайси жамоалар билан гуруҳда ўйнаш ва бошқа минглаб сабаблар. Жаҳон чемпионатини роҳатланиб яшаб ўтинглар. Қатар терма жамоаси ўзи мезбонлик қилган ЖЧда қандай иштирок этди? Улар Жаҳон чемпионатига бир йил давомида тайёргарлик кўришди ва бир йил давомида йиғинларда иштирок этишди. Терма жамоа футболчилари маҳаллий чемпионат баҳсларида майдонга тушмади. Барча эътибор мундиалдаги иштирокка қаратилди. Якунда эса бундай натижа ва бу нормал ҳолат. Дастлабки иштирокда бундай натижалар қайд этилиши табиий. Бу энди бошланиши дегани. Қатар мисолига қаранглар ва терма жамоадан кўп нарса талаб қилманглар"

Ҳақиқатдан ҳам, Қатар ўзи мезбонлик қилган мундиалга тўрт йил давомида тайёргарлик кўрди ва саралаш босқичида иштирок этмади. Мундиалда эса барча учрашувларда мағлуб бўлди ва бор-йўғи биргина гол урди.

Энди эса танганинг иккинчи томонига қарасак. Лёв терма жамоага келишининг фойдали жиҳатлари ҳам жуда кўп. Биринчи навбатда бу эътибор. Мундиалда 48та жамоа иштирок этади ва кўплаб мамлакатлар худди биз каби илк бор жаҳон биринчилигида иштирок этишмоқда. Масалан, қитъадошимиз Иордания. Агар Лёв ёки бошқа бир таниқли мураббий терма жамоани бошқарса, МТЖга бўлган эътибор каррасига ошади. Бу эса футболчиларга каттароқ эътибор дегани. Файзуллаев ёки бошқа бир иқтидорли футболчиларнинг Европанинг кучли чемпионатларига йўл олиши осонлашади. Футболчиларимиз эса оммавий равишда Эронга эмас, Европага кўчиб ўтиш жараёни бошланиши мумкин. Бу албатта, катта плюс. Лёв ҳозирги шароитларга кўнмаслиги ҳам бор. У терма жамоага яхшироқ шароит талаб қилишни бошлайди. Бу ҳам ўзига яраша фойда. ЎФА ва терма жамоа ташкилий жиҳатдан катта ўсишга эришади.



2-сценарий. "Ишонч кредити" Кападзега топширилади

Тимур Кападзе терма жамоа бош мураббийи лавозимида қолади ва шартномасини узайтиради. Кападзеда ЖЧга тайёргарлик кўриш учун 11 ой вақт бор. У терма жамоани тайёрлашда давом этади ва МТЖ ўз тарихида илк бор тўрт йилликнинг энг йирик мусобақасида иштирок этади. Қандай натижа қайд этилиши ҳам номаълум, лекин Кападзеда янги мураббийга қараганда кўпроқ вақт бор. Вақт эса энг қимматли ресурс.

Агар Кападзе МТЖда қоладиган бўлса, мундиал давомида терма жамоамизга бўлган эътибор Йоахим Лёв бошқарувидагидек бўлмаслиги мумкин. Хорижий нашрлар, журналистлар терма жамоа ҳақида камроқ ёзади, аммо бу бизга керакми? Бу саволга эса ЎФА раҳбарияти жавоб бериши керак, назаримда.



Маҳаллий мураббийлар феномени

Жаҳон чемпионатлари тарихида бирорта ҳам терма жамоа чет эллик мураббий билан ғолиб бўлмаган. Барча терма жамоалар маҳаллий мураббийлар билан мундиал ғолиблигини қўлга киритишганида терма жамоани маҳаллий мураббий бошқарган. Тўғри, Ўзбекистон терма жамоаси Тимур Кападзе билан жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишининг эҳтимоли жуда ҳам кам, аммо ушбу статистика маҳаллий мураббийлар терма жамоалар билан муваффақиятлироқ ишлашига исбот бўла олади.


Йил: 1930

Чемпион жамоа: Уругвай

Мураббий: Альберто Суппичи (Уругвай)


Йил:1934 

Чемпион жамоа: Италия 

Мураббий: Витторио Поццо (Италия)


Йил:1938 

Чемпион жамоа: Италия 

Мураббий: Витторио Поццо (Италия)


Йил:1950

Чемпион жамоа: Уругвай 

Мураббий: Хуан Лопес (Уругвай)


Йил:1954 

Чемпион жамоа: ГФР (Германия) 

Мураббий: Зепп Хербергер (Германия)


Йил:1958 

Чемпион жамоа: Бразилия 

Мураббий: Висенте Феола (Бразилия)


Йил:1962 

Чемпион жамоа:Бразилия 

Мураббий: Аймар Морейра (Бразилия)


Йил:1966 

Чемпион жамоа: Англия  

Мураббий: Альф Рэмзи (Англия)


Йил:1970 

Чемпион жамоа: Бразилия 

Мураббий: Марио Загалло (Бразилия)


Йил:1974 

Чемпион жамоа: ГФР (Германия) 

Мураббий: Хельмут Шён (Германия)


Йил:1978 

Чемпион жамоа: Аргентина 

Мураббий: Сесар Луис Менотти (Аргентина)


Йил:1982 

Чемпион жамоа: Италия 

Мураббий: Энцо Беарзот (Италия)


Йил:1986 

Чемпион жамоа: Аргентина 

Мураббий: Карлос Билардо (Аргентина)


Йил:1990 

Чемпион жамоа: ГФР (Германия) 

Мураббий: Франц Беккенбауэр (Германия)


Йил:1994 

Чемпион жамоа: Бразилия 

Мураббий: Карлос Паррейра (Бразилия)


Йил:1998 

Чемпион жамоа: Франция 

Мураббий: Эме Жаке (Франция)


Йил:2002 

Чемпион жамоа: Бразилия 

Мураббий: Луис Фелипе Сколари (Бразилия)


Йил:2006 

Чемпион жамоа: Италия 

Мураббий: Марчелло Липпи (Италия)


Йил:2010 

Чемпион жамоа: Испания 

Мураббий: Висенте дель Боске (Испания)


Йил:2014 

Чемпион жамоа: Германия 

Мураббий: Йоахим Лёв (Германия)


Йил:2018 

Чемпион жамоа: Франция 

Мураббий: Дидье Дешам (Француз)


Йил:2022 

Чемпион жамоа: Аргентина 

Мураббий: Лионель Скалони (Аргентина)




Хулоса ва ЎФАга маслаҳат

Бир неча соат аввал ЎФА ижтимоий тармоқларида сўнгги кунлардаги хабарлар бўйича раддия берди. 

"ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган" — ЎФА

Вазиятни очиқлаш ва мухлисларга тўлиқ маълумот бериш учун, ЎФА ЖЧга тайёргарлик режасини эълон қилса яхшироқ бўларди. ЎФА қандай стратегияни танлади? ЖЧдаги мақсад қандай? Ушбу талабларга жавоб берадиган  мураббий танланиши тўғри бўлади. Бунинг учун эса ЎФА бир санани белгилаб, ОАВ вакиллари учун ЖЧга тайёргарлик стратегиясининг тақдимотини ўтказиши керак.

20-май санасида ЎФА мураббийлар ва футболчилар иштирокида 2025–2029 йилларга мўлжалланган аёллар футболини ривожлантириш стратегияси тақдимотини ўтказди. Шу тадбирни ЎФА яна бир маротаба такрорлаши керак, фақат мавзу ЖЧга тайёргарлик кўриш ва мундиалдаги иштирок бўлиши керак.    

Йоахим Лёв ёки Славен Билич МТЖ бошқарувига келишининг устунликлари ҳам бордир, аммо уларда вақт камроқ. Таркибни ўрганиб чиқиш учун эса кўп вақт талаб этилади. Кападзеда эса ушбу вақт бор. Назаримда, мундиал стартига 11 ой қолганида терма жамоага Лёв ёки ундан ҳам каттароқ номни олиб келсак ҳам натижа ўзгармаса керак. Сабаби Лёв таркибимизни ўзгартириб юбора олмайди. Терма жамоадаги ҳозирги таркиб 4-5 йилдан буён бирга ўйнаб келмоқда. Янги таркиб тузиш эса хато бўлади. Ҳозирда қўл остимизда бор масаллиқ билан таом тайёрлашимиз яхшироқ, назаримда. 


Яна бир қўшимча вариант бор, таниқли мураббий йўлланиши ва Кападзенинг мураббийлар штабида қолиши, аммо Кападзенинг мураббий сифатидаги амбициялари бунга тўғри келмаслиги мумкин. Кападзе ушбу ролга рози бўладими йўқми, бу ҳам ноаён. Мисол учун, Лёв терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланса ва Кападзе ассистент бўлса, МТЖ қайси мутахассиснинг услубини танлайди? Бу вариант эса вазиятни янада чигаллаштириб юборади.         



Рейтинг: -5   

Комментарии

+6   
19 июл 16:29:42
Fc Milan20
Kimdir bunga aytsin biz jahon chempioni bo'lish uchun u yerga bormaymiz.
+6   
19 июл 16:14:41
Umidjon R
Европа дан мурабий керак
+6   
19 июл 16:10:06
Ilyos M
Чет элдан малакали мураббийни жалб килиш керак Копадзени салохияти етмайди . Хар холда жч айланиб келгани бормасмиз
+5   
19 июл 16:39:06
Xursanbek Abduvaliyev
Яхши тажрибали мураббий олиб келиш керак вассалом. Таркибни урганишга вакт керак деяпсизлар бизда урганадиган таркибни узи йукку янги мураббий хам аввалги таркибни чакиради барибир. Шунинг учун каттиккул тажрибали мураббий керак чет элдан чунки таркибдан чикарворадиган бир иккита кариялар бор янги мураббий чикармаса Копадзе уларни чикара олмайди таркибдан ва жчда катта эхтимол химоявий уйин максад туп утказвормаслик
+3   
19 июл 20:46:43
Rustam Ruziyev
Муаллиф, мақолани ким заказ қилди, очиғини айтавер? Копадзени Олимпиадада ҳақиқий кучини кўрдик, ёрворадиган ўйин кўрсатмади бор йўғи бир очко билан қайтди ҳолос. Баъзи давлатлар мусобақа арақасида бош мураббийни алмаштириб яхши натижага эришганиниям эслаб ўтмабсанда. Копадзени пастга урмоқчи эмасман лекин катта мусобақага малакаси етмайди юқорида айтганимдек буни олимпиада ўйинларида кўрдик.
+3   
19 июл 19:31:04
Husniddin Abdusattorov
Лёв олиб келинса бундан футболчилар ютади реклама зур булади
+3   
19 июл 19:00:30
BXZ BXZ
Йоахим Лёвни бош мураббий килиб олиб келиш керак Жчда кандай катнашишидан каттий назар бу термадаги футболчиларимизни ва Супер лигадаги футболчиларимизни Европага йу́л олишига яхшигина реклама бу́лади .
+3   
19 июл 17:07:03
Музаффар Махмудов
Бизда қадимдан қолган одат бу, чет эллик мураббийни сиқиштириш, ковлаш, тагига сув қуйиш. 1997 йилда бизга келган бразилиялик Убиража вейга да Силва ҳамма махаллий тренерларимизга мастеркласс ўтиб қўйганди. ЖЧнинг саралаши охирги 4 та ўйинини ўтказганди. Катталар билишади. Футболга тушунмасанг, қисиб ўтир деб айтворинглар бунга
+2   
19 июл 16:50:19
Fc Milan20
Jahon chempionatiga futbolda o'z o'rniga ega mamlakatlar mahalliy murabbiy bilan boradi. Bular yaxshi futbolchi ham, yaxshi murabbiy ham chiqarishni ham qoyillatib qo'ygan. Kosta-Rikaga ham o'xshagan termalar ham yo'q emas, 2014-yil o'lim guruhidan birinchi o'rin bilan chiqib, faqat chorak finalda penaltilar seriyasida Niderlandiyaga yutqazib, o'sha yili hamma yoqni ostun-ustun qilib yuborgan. Qarang qani o'sha jamoa mahalliy murabbiy bilan borgan ekanmi?
   
19 июл 22:57:08
Saidjamol
Ответ на комментарий пользователя Азамат Ибрагимов
Менга қолса Миржалол Қосимовга имкон берардим. Шунчаки.
Лекин Миржалолни ўзи Темурни тавсия билганини айтдию
   
19 июл 22:56:02
Saidjamol
Ответ на комментарий пользователя Mr Azimov
Hammani nomidan javob berma. San va sanga o‘xshagan aqli paslar shu fikrdasan. Hamma futbol jurnalistlari, mutaxassislari, futbolni ichida yurgan odamlar esa Temurni qoldirish niyatida.
Тўппа-тўғри Темур қолсин.
   
19 июл 22:43:41
Азим Исмаилов
Ответ на комментарий пользователя Mr Azimov
Hammani nomidan javob berma. San va sanga o‘xshagan aqli paslar shu fikrdasan. Hamma futbol jurnalistlari, mutaxassislari, futbolni ichida yurgan odamlar esa Temurni qoldirish niyatida.
Суперлига билан бундеслигани солиштирманглар баракатопкурлар
   
19 июл 22:25:28
Азамат Ибрагимов
Менга қолса Миржалол Қосимовга имкон берардим. Шунчаки.
   
19 июл 22:25:10
Азамат Ибрагимов
Менга қолса Миржалол Қосимовга имкон берардим. Шунчаки
.
   
19 июл 22:21:22
Shaxzod Almuratov
Ответ на комментарий пользователя Mr Azimov
Hammani nomidan javob berma. San va sanga o‘xshagan aqli paslar shu fikrdasan. Hamma futbol jurnalistlari, mutaxassislari, futbolni ichida yurgan odamlar esa Temurni qoldirish niyatida.
Нега уша УФА хам унда Темур билан Ж/Ч га чикмади чика олмаслигини билди энди эса барибир юта олмаймиз ЖЧ ни деди ва энди бу ёгига рекламаларини килишмокчи. Бу шунчаки кулгули аклим балки пастду лекин лев бн темурни фаркини биламан. Хаммани номидан эмас комментларни укиб купчилик тарафни фикри шундай деяпман бировга жавоб берганим йук. И кейин тролликни йигиштир яхши эмас
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика