Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози
22 июл 19:51
Новости
Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози
"Лейпциг" ярим ҳимоячиси Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози бўлди, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо.
Манба берган хабарга кўра, клублар ўртасидаги музокаралар тез орада бошланади ва Лондон клуби аллақачон ярим ҳимоячи вакиллари билан боғланган. Қайд этилишича, келишув кўп жиҳатдан "Челси"нинг ҳозирги таркибдан кимнидир сотиши мумкинлигига боғлиқ бўлади.
Нидерландиялик хавбек 2024/25 йилги мавсум барча мусобақаларда 33 ўйин ўтказиб, 11 та гол урган ва 8 та голга ассистентлик қилган. 22 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Комментарии