Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради
22 июл 2025 21:41
Новости
Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради
"Бавария"нинг собиқ ярим ҳимоячисига "Лос-Анжелес" ва яна бир клуб қизиқмоқда.
Томас Мюллер карьерасини МЛСда давом эттиради. Sky Sport маълумотига кўра, германиялик ярим ҳимоячи МЛСнинг икки клубидан бирига ўтиши мумкин. Фаолиятини давом эттириш вариантларидан бири "Бавария"нинг ҳамкори ҳисобланган "Лос Анжелес" жамоасидир. Мюллернинг янги жамоаси яқин 7-10 кун ичида маълум бўлиши кутилмоқда.
Мюллер ўтган мавсум якунида "Бавария"ни эркин агент сифатида тарк этди. Немис футболчи 2000 йилдан бери клуб тизимида бўлиб, 2007 йилда асосий жамоада дебют қилган эди.
Мюнхенликлар сафида ярим ҳимоячи 13 марта Бундеслига ғолиби, 6 марта Германия кубоги соҳиби, 8 марта мамлакат Суперкубоги ғолиби бўлди ҳамда 2 мартадан Чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Комментарии