RU

Последние новости

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  0 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  1 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  24 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз Новости

Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз

Янги мавсумда ўзбекистонлик футбол мухлислари синчковлик билан кузатиб бориши кутилаётган турк клуби ҳақида гаплашамиз.

Аввалроқ, Элдор Шомуродов сафига бориб қўшилган "Истанбул Башакшеҳир" яқин соатлар (кунлар) ичида Аббосбек Файзуллаев трансферини ҳам эълон қилиши кутилмоқда.  

Клубга 1990 йил асос солинган бўлиб, аввалига унинг номи "Иstanbul BB" — "Истанбул Буюкшехир Беледийеспор" деб аталган. 

Асосчилардан бири эса ўша вақтда пойтахт мэри, бугунги кундаги Туркия президенти Ражап Тайип Эрдоган ҳисобланади. Ўсмир даврида у минтақавий кичик футбол жамоалари сафида тўп тепган ва шаҳарда муниципал клуб пайдо бўлишини жуда ҳам истаган. Миллат етакчисининг "Истанбул" билан алоқаси орзулар ушалиши билан чекланиб қолмаган – клуб президенти Гоксел Гумушдағ Адолат ва ривожланиш ҳукмрон Партиясининг аъзоси ҳамда Эрдоғаннинг аёли жиянининг турмуш ўртоғи ҳисобланади. Соддароқ қилиб айтсак, клуб президенти мамлакат президенти куёви ҳисобланади.

"Башакшехир" билан қўшиб исоблаганда Истанбулда 8 та (!) профессионал клуб мавжуд. Шу сабабли узоқ вақт клубнинг асосий муаммоларидан бири – ўз мухлисларига эга бўлиш ҳисобланган. "Олимпия" стадионида ўйинларини ўтказган жамоа омади келган ўйин кунларигина бир неча минг томошабинни қабул қиларди. Ҳукумат билан боғлиқ инвесторлар томонидан қўллаб-қувватлангани туфайли мухлислар орасида "ҳукумат клуби" деб ҳам аталган. Бу орада шаҳарда шунча жамоа бор бир пайтда, солиқ тўловчиларнинг пулини "еб ётадиган" қўшимча клуб керак эмас, деган норозиликлар ҳам учраган. Натижада, 2014 йил "Истанбул" таъминоти Истанбул шаҳар муниципалитетидан Ёшлар ва спорт вазирлигига ўтказилди. Бошқа маълумотларга кўра, клуб тўлиқ ҳусусийлаштирилган, қароргоҳи Башакшехир провинциясига жойлашади ва "Иstanbul BB" номи ҳозирги "İstanbul Başakşehir Futbol Kulübü"га ўзгартирилади.

Бироқ бу ҳукуматнинг клубга бўлган эътиборига айтарли таъсир кўрсатмаган. Бунга яна бир исбот сифатида 2014 йил клуб уй стадиони "Башакшехир Фатих Терим" (сиғими 17 319) очилиш учрашувида жамоа сафида 12-рақам остида Эрдоганнинг шахсан ўзи ҳаракат қилгани ва эртасига, клуб мазкур рақам муомаладан чиқарилганини расман эълон қилгани, келтирилади.

2019/20-йилги мавсумда "Истанбул" УЕФА Европа Лигаси мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, 1/8 финалгача етиб боради. Айнан шу мавсум тарихида илк бор (ва ҳозирча ягона) Туркия чемпионлигини қўлга киритади. 2020/21-йилги мавсумда биринчи марта УЕФА Чемпионлар Лигаси мусобақаси гуруҳ босқичида иштирок этади.

"Истанбул Башакшехир" таркибида турли вақтларда Эмре Белозоглу, Арда Туран, Гаэль Клиши, Робиньо, Демба Ба ва Мартин Шкртел каби таниқли футболчилар ҳаракат қилган.

Клубнинг ҳозиргача амалга оширган энг қиммат трансферлари ҳақида гапирадиган бўлсак, рўйхатнинг энг юқорисида Женгиз Ундерни кўрамиз. 2016/17-йилги мавсумда клуб уни "Олтинўрда"дан 4.80 млн еврога сотиб олган. 2020/21-йилги мавсумда эса яна ўша "Олтинўрда"нинг марказий ҳимоячиси Равил Тагир 3.01 млн евро эвазига харид қилинади ва клуб тарихидаги энг қиммат иккинчи трансферга айланади. Кучли учликни яқинда жамоа сафига бориб қўшилган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов якунлаб бермоқда. Унинг ижараси учун турклар "Рома"га 3 млн евро тўлаб беради. Тўлақонли харидларни инобатга оладиган бўлсак, "учинчи ўринда" 2016/17-йилги мавсум "Шальке"дан келган Жуниор Кайсарани кўрамиз. Клуб асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган болгар учун ҳам 3 млн евро тўлаган.


Эътибор берганингиздек, жамоа "Герта"дан польшалик ҳужумчи Кшиштоф Пёнтекни 1 йил аввал 2 миллион евро эвазига сотиб олган ва 1 июль куни Қатарнинг "Ал Духайл" жамоасига 10 миллионга сотиб юборди. 


Клубни "City Football Group" сотиб олиши

Амирликнинг спорт холдинги "City Football Group" (CFG), ҳа, ўша асосий клуби "Манчестер Сити" бўлган, Туркияда айнан "Истанбул"ни танлаган. 2024 йилнинг февраль ойида амалга ошган келишув натижасида "City Football Group" оиласига 14-жамоа қўшилди. Келишув суммаси ва холдингнинг эгалик улуши ошкор қилинмаган. Бу вазиятда холдинг 2023 йил шунга ўхшаш вазиятда Бразилиянинг "Байя" клубини $198,7 млн эвазига сотиб олганини ёдга олиш мумкин. 


2013 йилда шайх Мансур томонидан асос солинган холдинг таркибига "Истанбул Башакшехир"дан ташқари "Манчестер Сити" (Англия), "Байя" (Бразилия), "Ломмель" (Бельгия), "Нью-Йорк Сити" (АҚШ), "Мельбурн Сити" (Австралия), "Монтевидео Сити Торке" (Уругвай), "Жирона" (Испания), "Йокогама Ф. Маринос" (Япония), "Труа" (Франция), "Мумбаи Сити" (Хиндистон), "Сичуань" (Хитой), «Палермо» (Италия) ва "Боливар" (Боливия) жамоалари киради.


Клуб бош мураббий Чағдаш Атан ҳақида

Чағдаш Атан 1980 йил 29 февраль санасида Измирда таваллуда топган. Собиқ марказий ҳимоячи Туркия терма жамоаси сафида 2004 йил дебют қилган. Терма жамоа сафидаги илк голини ўртоқлик учрашувида Хорватия дарвозасига киритган.   

Атан футболчилик фаолиятини "Алтай" ва "Мармарис" клубларида бошлаган. Кейинчалик у Туркиянинг "Денизлиспор", "Бешиктош", "Трабзонспор", "Мерсин Идман Юрду", "Акхисарспор", "Газиантеп ББ" ва "Манисаспор" жамоаларида, хорижда эса Германиянинг "Энерги Котбус", Швейцариянинг "Базель" сафида (2009/10 ва 2010/11-йилги мавсумларда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган ва) халқаро аренада ҳам тўп тепган. Футболчилик фаолиятини 2015 йил якунлаган.


Мураббийлик фаолиятининг дастлабки йилларини у маҳаллий клубларда ёрдамчи мураббий сифатида ўтказади. Ниҳоят, бир йил давомида "Бешиктош"да Серген Ялчинга ёрдамлашган Чағдаш Атан 2020 йил "Аланьяспор"да мустақил иш бошлайди. Мазкур клубдаги тўлиқ бир мавсумдан кейин 2022 йилни "Кайсериспор"да ўтказади. Атан бош мураббий сифатида дебют мавсумидаёқ (2023/24) "Башакшехир" ТОП-4га киради ва еврокубокларга йўлланмани қўлга киритади. Конференциялар Лигасида 1 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган клуб 26-ўринни эгаллаб, ТОП-24га кира олмади ҳамда кейинги босқичга ўта олмади. 

Туркия Суперлигасининг ўтган мавсумида "Истанбул Башакшехир" 5-поғонани эгаллади ва янги мавсум яна Конференциялар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа мазкур мусобақадаги иштирокини саралаш босқичидан бошлайди. 


"Истанбул Башакшехир" 

Жойлашуви: Истанбул, Туркия (Башакшехир провинцияси (тумани)
Стадиони: "Башакшехир Фатих Терим" (Сиғими — 17 319 томошабин)

Ютуқлари:
Туркия Суперлигаси чемпиони: 2019/20-йилги мавсум 
Туркия Кубоги: — Йўқ
Туркия Суперкубоги: — Йўқ
УЕФА Европа Лигаси — 1/8 финал (2019/20)
УЕФА Чемпионлар Лигаси — Гуруҳ босқичи (2020/21)


Машҳур футболчилари:

Илгари клуб таркибида тўп тепган машҳур футболчилар:

Эмре Белозоглу — Туркия термаси афсонаси, кейинчалик клубда мураббий бўлган

Ардa Туран — "Барселона" ва "Атлетико" собиқ ярим ҳимоячиси

Гаэль Клиши — "Арсенал" ва "Ман Сити" собиқ ҳимоячиси

Робиньо — "Ман Сити", "Реал Мадрид", "Милан" каби клубларда тўп тепган

Демба Ба — "Челси" ва "Ньюкасл" собиқ ҳужумчиси

Мартин Шкртел — "Ливерпуль" собиқ марказий ҳимоячиси


Ҳозирги таркибдаги машҳур футболчилар:

Лео Дуартe — бразилиялик марказий ҳимоячи

Элдор Шомуродов —  Ўзбекистон терма жамоаси сардори


Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +6   

Комментарии

+1   
22 июл 18:53:29
MuhlisUz
Malumotlar uchun rahmat.
   
22 июл 18:58:02
Rasul Matkarimov
Adebayor Edin Visca xam oynagan
-1   
22 июл 20:44:20
Mufassal Iymon
МУАЛЛИФ: СОДДА КИЛИБ АЙТГАНДА ДЕБСИЗУ ЛЕКИН СОДДА КИЛИБ АЙТИШНИ ХАМ ЭПЛАБ АЙТОЛМАБСИЗ КЕЙИНГИ СОДДА КИЛИБ АЙТМАНГ МУРАККАБРОК КИЛИБ АЙТАВЕРИНГ
-1   
22 июл 18:56:31
Д И Н А М О жон
У 23 таркиб кани админчала
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика