Франк Рибери: «Боруссия»га қарши йил ўйини бўлади»
14 ноя 2013 09:06
Новости
Франк Рибери: «Боруссия»га қарши йил ўйини бўлади»
«Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери Германия бундеслигасининг 13-туридан ўрин олган Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши 23 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
«Боруссия»га қарши ўйин – йил учрашуви. Агар ғалаба қозонсак рақибдан 7 очко илгарилаб кетамиз, бу соврин учун курашда бизга ёрдам беради. Бу ўйинда ўзимиз яратган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак.
Албатта, мен «Олтин тўп» ҳақида ўйлаяпман. Бу совринни олиш ҳақидаги ўй менга босим ўтказаётгани йўқ. Футболдан лаззат олишда давом этаяпман», — дейди француз.
Комментарии