RU

Последние новости

13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  0 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  2 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   1 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  3 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  5 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  2 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  1 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  5 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  6 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  5 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  3

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (40-31 ўринлар) Новости

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (40-31 ўринлар)

Жаҳон ва Осиё футболини ёритиб борадиган йирик сайтлардан бири Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини маълум қилди.

Рўйхатдан ўзбекистонлик футболчилар ўрин олганми? Буни рўйхат билан танишгач билиб оламиз. Бироз аввал 50-41 ўринларни эълон қилгандик. Қуйида 40-31 ўринлар кимга насиб этганини келтириб ўтамиз.

№40. Готоку Сакай (Япония)
Клуби: 
"Гамбург" (Германия)
Амплуаси: Ҳимоячи
Ёши: 27
Футболчига таъриф: Ўзи Нью Йоркда туғилган, онаси немис, отаси япон. Унинг акалари ҳам футболчи. Готоку Сакай "Гамбург" сардори ҳамда етакчиси ҳисобланади. У шунингдек, миллий терма жамоа аъзоси. Сакай Осиёдаги энг кучли ўйинчилардан бири.


№39. Фаҳад Ал Муваллад (С.Арабистони)
Клуби: "Леванте" (Испания)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 23
Футболчига таъриф: Унинг голи Саудия Арабистони терма жамоасини 2006 йилдан бери яна жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Айни пайтда "Леванте"да ижара асосида тўп тепаётган Фаҳад Ал Муваллад Осиёнинг энг кучли ўйинчиларидан бири. Унинг ҳам жаҳон чемпионатига бориши кутиляпти.


№38. Ёсир Ал Шаҳрани (С.Арабистони)  
Клуби: "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
Амплуаси: Ҳимоячи
Ёши: 25
Футболчига таъриф: Жуда тезкор футболчи. Зарбаси ҳам жойида. Ўнг қанотда рақибнинг исталган ҳужумчисини ёпиб қўя олади. Ал Шаҳрани "Ал Ҳилол" билан икки бор ОЧЛ финалида ўйнаган (2014, 2017). 

№37. Хан Кванг Сонг (КХДР)
Клуби: "Кальяри" (Италия)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 19
Футболчига таъриф: КХДР терма жамоаси мураббийлари 19 ёшли Хан Кванг Сонгга катта умид билан қарашмоқда. Унда тезлик юқори, тўпурарлик қобилияти ҳам жойида. Бу ҳужумчи бекорга Италия А сериясида ўйнаётгани йўқ.


№36. Юйа Осако (Япония)
Клуби: "Кёльн" (Германия)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 27
Футболчига таъриф: Албатта, Осака Шинжи Кагавага ўхшаб машҳур эмас, аммо у "Кёльн" таркибида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. У Германиядаги биринчи иккита мавсумида атиги тўртта гол урганди. Лекин ўтган йил 9 бор тўп киритишга муваффақ бўлди.


№35. Сук Хюн Жун (Ж.Корея)
Клуби: 
"Труа" (Франция)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 26
Футболчига таъриф: 26 ёшли ҳужумчи аллақачон бир қатор жамоаларда ўйнаб қўйган: "Аякс", "Гронинген", "Порту", "Маритимо" ва ҳатто "Ал Аҳли". Ҳозир эса ижара бўйича "Труа"да ўйнаб келмоқда. Баланд бўйли (191 см.) футболчи янги жамоасида 10та ўйинда 5та гол уришга муваффақ бўлди.


№34. Нам Таэ Хи (Ж.Корея)  
Клуби: 
"Ал Дуҳайл" (Қатар)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 26
Футболчига таъриф: Унинг Қатар клубига йўл олиши Жанубий Кореяда ўзига хос шов-шувни юзага келтирганди. Нам Таэ Хи 2012 йилдан бери "Ал Дуҳайл"да ўйнаб келяпти. 18 ўйинда 10та гол уриш ярим ҳимоячи учун яхши кўрсаткич ҳисобланса керак.


№33. Меҳди Тареми (Эрон)
Клуби: 
"Ал Гарафа" (Қатар)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 25
Футболчига таъриф: Тареми қаердан хавф солишини ҳеч ким айтиб беролмайди. Чунки у кутилмаганда "портлайдиган" ҳужумчи. У Эрон чемпионатида кетма-кет икки мавсум тўпурар бўлди ва шундан сўнг Қатарга йўл олди. У ОЧЛ учрашувларида ҳам иштирок этиб, бешта ўйинда тўртта гол урди.


№32. Марат Бикмаев (Ўзбекистон)  
Клуби: "Локомотив" (Ўзбекистон)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 32
Футболчига таъриф: Марат Бикмаев учун ўтган йил жуда муваффақиятли кечди. У 26та гол билан тўпурарликни қўлга киритди. "Локо" ўтган мавсум ОЧЛда еттита гол урган бўлса, шундан бештаси Бикмаевга тегишли бўлди. Марат Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳам асосий таркиб ўйинчиси саналади. 


№31. Алиризо Бейранвад (Эрон)
Клуби: "Персеполис" (Эрон)
Амплуаси: Дарвозабон  
Ёши: 25
Футболчига таъриф: Алиризо Бейранвад 2015 йил терма жамоада дебютини ўтказган. Шундан бери кўп бор бош жамоага таклиф қилинди. Уни кучли дарвозабон деса бўлади. 2016 йил "Персеполис"га ўтиш Бейранвад учун фаолиятида туб бурилиш бўлди. У ЖЧ саралаш ўйинларида 9та беллашувда умуман гол ўтказмади.


Давомини кутинг...

Х.Холиқов тайёрлади.  


Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (50-41 ўринлар)

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика