RU

Последние новости

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  5 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди Новости

Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Насаф" учрашуви якунланди.

Суперлига. 24-тур

"Бунёдкор" – "Насаф" 2:2

04.10.2025. "Олимпия" стадиони.

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Аваз Абдуллаев

Захира ҳаками: Фарруҳ Юсупов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Данил Яценко

Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: 1:0 – 14, Имеда Ашортиа, 1:1 – 20, Алибек Давронов (Ойбек Бозоров), 2:1 – 41, Амир Тўрақулов (Асадбек Раҳимжонов), 2:2 – 58, Ҳусайн Норчаев (Ойбек Бозоров)

"Бунёдкор": 22.Валижон Раҳимов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 77.Музаффар Олимжонов (8.Мартин Шролер, 74), 15.Марко Бугарин, 2.Николоз Мали (5.Александр Зевадинов, 74), 23.Асадбек Раҳимжонов (10.Расул Йўлдошев, 80), 66.Азизбек Тўлқинбеков, 25.Итсуке Урата, 11.Темирхўжа Абдухолиқов (28.Матия Кривокапич, 68), 57.Амир Тўрақулов, 9.Имеда Ашортиа (21.Носир Абдусаломов, 74)

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 18.Наримон Аҳмаджонов, 17.Оллоберган Каримов, 54.Миркомил Муродов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 92.Умар Эшмуродов, 14.Шароф Муҳиддинов (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 11), 10.Драган Черан (20.Юсуф Отубанжо, 70), 77.Ойбек Бозоров (22.Игорь Голбан, 90+3), 24.Сардор Баҳромов, 19.Стефан Чолович (8.Зафармурод Абдураҳматов, 46), 18.Ҳусайн Норчаев

Захира: 1.Олександр Воробей, 33.Баҳодир Халилов, 71.Жавоҳир Убайдуллаев, 17.Суҳроб Нуруллоев, 55.Диёр Абдуназаров

Огоҳлантиришлар: Николоз Мали (6), Амир Тўрақулов (90+4), Итсуке Урата (90+4)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. "Насаф" футболчисининг жаримадан йўллаган зарбаси тўсин ва дарвоза чизиғи туташган нуқтага тегиб қайтди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга ишора қилди.

90+4. Норчаевни йиқитган "Бунёдкор" футболчиси огоҳлантирилди. Жарима зарбаси.

90+3. "Насаф"да ўзгариш.

90+1. Норчаевнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

Қизиқ томони, жамоаларнинг Суперлигадаги бундан аввалги икки тўқнашувида ҳам 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

87. Кривокапич кетма-кет икки вазиятдан унумли фойдалана олмади.

85. Валижон Раҳимов Ҳусайн Норчаев тепган пенальтини қайтарди! Ҳисоб ўзгармади – 2:2!

83. Бозоров "Бунёдкор" жарима майдонида йиқитилди, ҳакам пенальти белгилади. 

80. "Бунёдкор"да ўзгариш.

78. Абдураҳматовнинг зарбаси ноаниқ.

74. "Бунёдкор"да биратўла уч ўзгариш.

74. Норчаевнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди.

72. Норчаев йўллаган кучли зарбани Раҳимов эгаллади. 

70. "Насаф"да ўзгариш. Черан ўрнига Отубанжо тушди.

68. "Бунёдкор"да ўзгариш. Абдухолиқов ўрнига Кривокапич тушди.

66. Ғайбуллаев тепган тўпни Раҳимов эгаллади.

62. Тўлқинбековнинг олисдан йўлллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

58. ГОЛ! Норчаев ҳисобни тенглаштирди! "Насаф" ҳужумчиси Бозоровнинг узатмасини бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди!

58. Насруллаевнинг зарбасидан сўнг тўп рақибга тегиб, майдонни тарк этди.

57. Мезбонларнинг томонидан йўлланган зарбани Неъматов эгаллади.

53. "Насаф"нинг стандарт вазияти бесамар якунланди.

51. Ашортианинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

50. Баҳромовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

49. Неъматов олдинга чиқиб, тўп учун курашга киришди ва ноқулай йиқилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Насаф"да ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

41. ГОЛ! Амир Тўрақуловдан супергол! "Бунёдкор" футболчиси аввалги турда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйганди.

38. Насруллаевнинг чап қанотдан узатмасини Бугарин бартараф этди.

35. Охирги 5-6 дақиқада ўйин, асосан, майдон марказида ўтди.

29. Чоловичнинг зарбаси ноаниқ.

28. Тўлқинбековнинг зарбасига аниқлик етишмади.

25. Бозоровнинг зарбасини Раҳимов ушлаб олди.

20. ГОЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирди! Бурчакдан узатилган тўпни юқори сакраган Алибек Давронов бош билан рақиб дарвозасига жойлади!

18. "Насаф" стандарт вазияти Давроновнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

14. ГОЛ! "Насаф" ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланган Имеда Ашортиа жарима майдони ичида кучли ва аниқ зарба йўллаб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди!  

11. "Насаф"да мажбурий ўзгариш. Ғайбуллаев Муҳиддинов ўрнига туширилди.

9. Муҳиддиновга тиббий ёрдам кўрсатилди. Насруллаевнинг узатмасини Урата бартараф этди.

6. Мали қўполлик учун сариқ карточка билан жазоланди.

5. Бозоровнинг чап қанотдан узатмасини Раҳимов уриб юборди.

3. "Насаф"нинг комбинацион ҳужуми Норчаевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

1. Учрашувга старт берилди.

Ўйин Сергей Арслонов вафоти туфайли бир дақиқалик сукут билан бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Насаф" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

+8   
04 окт 20:10:23
Sirli.
BBugun Bjnyodmor g‘alaba qozonsa bu Neftchi uchun ham g‘alabaga tenv.
+7   
04 окт 19:54:20
Фарход
Stadion uz да жонли курсатаяпти, факат шархловчи йук. Чиройли гоооол урди Бунёдкор уйинчиси.
+6   
04 окт 21:21:45
Azim Ismailov
Бунёдкор охирида ютиб кетиши хам мумкин эди дуранг адолатли булди
+6   
04 окт 21:14:38
nurali soatov
Хуллас насаф утриб куйди. Хали пахтакорга ва навбахорга боради. Биз майдонда кимни курамиз рузикул бердиевни чунтаги учун уйнайдиган черанними еки факат етоги ва еб ичаринми берса текинга уйнайдиган негрними. Кимга ишонамиз узи. Норчаев ва бозоров кетса насаф бир тийинга киммат камандага айланиб коларкан. Химоя умуман минус. Ярим химоя хам шу ахвол. Номи улуг биронта уйинчини айтинглар кани ким бор
+6   
04 окт 19:40:58
Жахонгир-9
Насафда химоя нол га тушиб кетган.Хужум хам умуман йук.Манимча негадир Насаф чемпионликни хам хохламаяпди.
+5   
04 окт 22:03:35
Karaev Mansur
Насап учун Хар уйинда пенальти накд
+5   
04 окт 21:06:46
Bahrom Abdurahmonov
Ro'ziqul Berdiyev bir yil dam olsa yangi g'oyalar bilan qaytadi. Zeytullayevda Nasafning o'yinchilari bo'lganda o'yin va hisob umuman boshqacha bo'lardi.
+5   
04 окт 20:38:12
Комил
Насафда Черансиз ўйнайолмайди шекилли Рузикул захра яратиш бўйича ишламай қўйибди Насафни куни 40 ёшли футболчига қолган бўлса.
+5   
04 окт 20:33:30
1987
Бунёдкорга омад
+5   
04 окт 20:12:42
barselona7
Ответ на комментарий пользователя A.S.А
Нефтгаз учун кушимча юк булаетган бунедкорга факат Насафдан очко олиб бериш харакатида булишади тахминимча. Бошка жамоаларга кучи хам сузлари етмаса керак. Сценарий муаллифлари ОЧЛни хам хисобга олишмабдида....
Бугун Бунёдкорга очко умуман керак эмас. Бугун Насаф очко йўқотиши муҳим. Сценарийдаги асосий ғоя Бунёдкор очко олиши эмас Насаф очко йўқотиши.
+5   
04 окт 20:00:47
uzb
Ответ на комментарий пользователя Бахром Турсунов
Ютубду ўйин силкаси борми
Ютубга кериб прямой транлациялар булимига утинг,чиқади
+5   
04 окт 19:59:51
Комил
Насаф бир хил ўйин кўрсатмаяпди. Нефтчи, Динамо, Пахтакор чемпионликка лойиқ ўйин кўрсатмоқда.
+5   
04 окт 19:49:02
Koku
Нематов тешик десам термага тортадиии деб хит килишудинн курларинг насаф уйинчилари зур факат насаф да зур,...
+5   
04 окт 19:48:37
Жахонгир-9
Насаф ютказишга келган экан-Бугун.Шу бугундан Насаф номини , шанини обросини оёгости килишди.Бундан кейин насаф сиииинди.
+5   
04 окт 19:48:00
uzb
Насаф 2чи голи утказиб юборди,шунақанги буш уйнаябдики булар Насафчилар эканига хам ишонгинг келмайди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика