RU

Последние новости

12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  1 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  28 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  21 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6

ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди? Новости

ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?

ФИФА кунлари старт олди. Табиийки, бундай паллада асосий эътибор терма жамоаларга қаратилади. Суперлига клублари иккинчи планга тушади.

Олдиндаги 10 кунликда миллий терма жамоа билан биргаликда яна бир қатор ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Улар расмий ўйинлар олдидан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси - Фабио Каннаваро

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 октябрь санасидан бошлаб йиғинни бошлади. "Оқ бўрилар" 9 октябрь куни Тошкентда Кувайт билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Шундан сўнг Малайзияга йўл олишади. У ерда вакилларимиз Уругвай билан куч синашишади. Йиғинга қуйидаги футболчиларни чақирилган.

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи"), Владимир Назаров ("Пахтакор")

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Истиқлол", Эрон), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Фарруҳ Сайфиев ("Нефтчи"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Алибек Давронов ("Насаф"), Жаҳонгир Ўрозов ("Динамо"), Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой ("Банияс", БАА), Абдурауф Бўриев ("Пахтакор"), Одилжон Ҳамробеков ("Трактор", Эрон), Азизжон Ғаниев ("Ал Батаэҳ", БАА), Умарали Раҳмоналиев ("Сабаҳ", Озарбайжон), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Банияс", БАА), Жамшид Искандеров ("Нефтчи"), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Аббосбек Файзуллаев ("Истанбул Башакшехир", Туркия), Нодир Абдураззоқов (ОКМК), Анвар Ҳожимирзаев ("Динамо")

Ҳужумчилар: Рустам Турдимуродов ("Сурхон"), Элдор Шомуродов ("Истанбул Башакшехир", Туркия), Игорь Сергеев ("Пахтакор")

Ўйинлар вақти:

Ўзбекистон - Кувайт 19:00

"Олимпия" стадиони

Уругвай - Ўзбекистон 17:45

"Ҳанг Жебат" стадиони


Ўзбекистон U-20 - Равшан Ҳайдаров

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мазкур йиғин доирасида Қозоғистон билан тўқнаш келишади. Ўртоқлик мақомида ўтадиган ўйинга ОТЖ негизини ташкил қиладиган ёшларимиз 6 октябрь санасидан миллий футбол марказида машғулотларни бошлайди. Равшан Ҳайдаров Қозоғистон билан ўйинга қуйидаги футболчиларни жалб қилган. Қўшниларимизга қарши баҳслар 12 ва 14 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. 

Дарвозабонлар: Самандар Муратбаев ("Олимпик-Мобиуз"), Максим Муркаев ("Сурхон"), Умар Рустамов ("Бунёдкор").

Ҳимоячилар: Дилшод Абдуллаев ("Пахтакор"), Дилшод Муртазоев, Ғиёсжон Ризақулов, Саидхон Ҳамидов, Мейирбек Режабалиев, Озодбек Эргашев, Рўзибой Файзуллаев ("Олимпик-Мобиуз"), Наримонжон Аҳмаджонов ("Бунёдкор"), Диёрек Абдуназаров ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Рустамбек Фомин, Муҳаммедали Реимов ("Олимпик-Мобиуз"), Жавоҳир Убайдуллаев, Сардорбек Баҳромов ("Насаф"), Ойбек Ўрмонжонов, Фирдавс Абдураҳмонов ("Динамо"), Шоҳжаҳон Ёрқинбоев ("Андижон"), Муҳаммадали Ўринбоев ("Антверпен", Бельгия), Асилбек Жумаев ("Сурхон"), Равшан Ҳайруллаев ("Бухоро").

Ҳужумчилар: Нурлан Ибраимов ("Олимпик-Мобиуз"), Абдуғафур Ҳайдаров ("Қўқон-1912"), Саидумархон Саиднуруллаев ("Андижон").

Ўзбекистон U-18 - Жамолиддин Раҳматуллаев

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатига бирга мезбонлик қилишади. Мазкур кичик мундиалда 2007 ва ундан кичик 2008, 2009 йилда туғилган футболчиларимиз иштирок этишади. 2007 яъни ҳозирги U-18 терма жамоамизга Жамолиддин Раҳматуллаев устозлик қилмоқда. Бу ёшдаги терма жамоамиз 5 октябрь куни миллий футбол марказида жамланишди. Улар 9 ва 12 октябрь кунлари озарбайжонлик тенгқурларини қабул қилишади. 

Бош мураббий томонидан йиғинга қуйидаги футболчилар жалб этилди:

Дарвозабонлар: Богдан Одинаев (“Бунёдкор”), Алишан Абдутолипов (“Олимпик Мобиуз”), Акбар Машарипов (“Хоразм”), Сиротилло Юсуфхонов (“Навбаҳор”).

Ҳимоячилар: Шорахим Шорахмедов (“Бунёдкор”), Муҳаммадали Дилшодбеков (“Пахтакор”), Беҳруз Эркинов (“Сурхон”), Озод Одилжонов (Андижон FA), Озод Нажмиддинов (“Насаф”), Абдулвосид Солиёев (ОКМК), Саддам Аҳмадов (“Олимпик”), Беҳруз Каримов (“Сурхон”).

Ярим ҳимоячилар: Азизбек Тўлқинбеков (“Бунёдкор”), Диёр Тожиев (“Олимпик”), Абдулфайз Бобомуродов (“Бунёдкор”), Фазлиддин Омондиев (“Сўғдиёна”), Қувончбек Саидалиев (“Пахтакор”), Жасур Жумабоев (“Локомотив”), Улуғбек Маратов (“Олимпик Мобиуз”), Шоҳжахон Абдуманнопов (“Шўртан”).

Ҳужумчилар: Даврон Тўлаганов (“Пахтакор”), Диёр Тожибоев (“Олимпик Мобиуз”), Қувонч Абраев (“Локомотив”), Сирожиддин Жумадуллаев (“Локомотив”).


Ўзбекистон U-17 - Ислом Исмоилов

Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ўсмирларимиз тайёргарликка катта урғу қаратишган. Ислом Исмоилов шогирдлари 6 октябрдан бошлаб навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди. Ҳамюртларимиз мазкур йиғин давомида Туркия U-17 терма жамоасига қарши майдонга чиқади. 

Дарвозабонлар: Баҳодир Избасканов (“Бунёдкор”), Иброҳим Шокиров (“Пахтакор”), Неъматуллоҳ Рустамжонов (“Ахмедов” ФК).

Ҳимоячилар: Мўминхон Баҳодирхонов (“Ахмедов” ФК), Амирхон Муродов (“Пахтакор”), Муҳаммад Ҳакимов (“Пахтакор”), Ҳожиакбар Юсуфбоев (“Олимпик”), Беҳруз Саидмуродов (“Пахтакор”), Миразиз Абдукримов (“Пахтакор”), Абдумалик Анваров (“Пахтакор”), Муҳаммадали Мусаханов (“Ахмедов” ФК).

Ярим ҳимоячилар:Азизбек Эримбетов (“Нефтчи”), Қаҳрамон Тург‘унов (Наманган FA), Хайрулло Эргашев (“Rot-Weiss Frankfurt”), Абдусамад Саидов (“Пахтакор”), Муҳаммад Ҳабибуллаев (“Локомотив”), Абубакир Шукуруллаев (“Пахтакор”), Садриддин Ҳасанов (“Бунёдкор”), Сайфиддин Содиқов (“Ахмедов” ФК), Жамшидбек Рустамов (“Пахтакор”).

Ҳужумчилар: Нурбек Сарсенбаев (“Нефтчи”), Азизбек Абдумўминов (“Машъал”), Асилбек Алиев (“Ахмедов” ФК).

11, 14-октябр

17:00 | "Жар" стадиони

Ўзбекистон — Туркия

15-октябрдан бошлаб йиғининг иккинчи қисми Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида давом этади.

Ўзбекистон U-16 - Сергей Чигодаев

U-17 Осиё Кубогига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 2 октябрь санасидан бошлаб машғулотларни бошлаб юборишган. Сергей Чигодаев бошчилигидаги ўсмирларимизни бу йиғин доирасида Саудия Арабистон ва Япония U-16 терма жамоалари билан қарама-қаршилик кутиб турибди.

Дарвозабонлар: Олим Шомуродов (“Пахтакор”), Денис Журавлев (“Пахтакор”), Платон Долский (“Локомотив”).

Ҳимоячилар: Машҳурбек Абдисолиев (“Насаф”), Адис Абдунабиев (“Оқтепа”), Абубакир Раҳимов (“Аҳмедов” ФК), Суннат Ибрагимов (“Пахтакор”), Миржамол Анваров (“Аҳмедов” ФК), Азизбек Қаршиев (Навоий ФА), Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев (“Бунёдкор“), Элсевар Олимов (“Замин”), Сарвар Раҳимов (“Насаф”).

Ярим ҳимоячилар: Фарруҳ Ҳайитмуродов (“Пахтакор”), Муҳаммадали Ўроқов (“Дўстлик”), Амирхон Эркинов (“Аҳмедов” ФК), Муҳаммаджон Маматов (“Пахтакор”), Ислом Равшанов (“Пахтакор”), Одилхон Орифхонов (“Аҳмедов” ФК), Миркомил Муродов (“Бунёдкор”).

Ҳужумчилар: Суҳроб Садиржонов (“Пахтакор”), Аҳрорбек Равшанбеков (Андижон ФА), Лазиз Абдураимов (“Замин”), Муҳаммаджон Мансуров (“Чиғатой”), Билол Қурбонов (“Пахтакор”), Рустам Алиев (“Сурхон”),


Ўртоқлик турниридан ўрин олган учрашувлар. Бу ўйинлар Қибрайдаги стадионда ўтказилиши режалаштирилган. 

8-октябрь

Ўзбекистон — Саудия Арабистони

11-октябрь

Япония — Ўзбекистон

14-октябрь

Япония — Саудия Арабистони


Ўзбекистон U-15 - Айдер Курбаев

Озарбайжон шаҳрида футбол бўйича МДҲ кубоги учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Айдер Курбаев устозлигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ҳам иштирок этди. "B" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон Беларусь (1:2) ва Россияга (1:2) енгилди, 5-ўрин учун кечган беллашувда Қирғизистонни таслим қилди (2:0). 


Ўзбекистон U-14 - Миразиз Мирзааҳмедов

Бу йил янгидан ташкил қилинган 2011 йилда туғилган футболчиларни ўз ичига оладиган Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Қозоғистон билан ўз имкониятларини синовдан ўтказиб олади. Миразиз Мирзааҳмедов бошқарадиган бу ёш терма жамоамиз Қозоғистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу учрашувлар 10 ва 13 октябрь кунлари 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

+2   
07 окт 11:13:11
Фахриддин Рахманов
Ҳаммаларига омад тилаймиз.
+2   
07 окт 11:05:46
Фарход
Хамма тоифадаги МТЖ-даги футболистларга омад тилайман.
+2   
07 окт 11:02:55
Otabek Sidikov
Барча ок буриларга омад тилаймиз!
+1   
07 окт 11:30:58
Адхамжон Низамов
МТЖ дан Рахмоналиев, U16дан тренер Чигодаев аут.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика