Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди
07 окт 09:20
Новости
Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди
"Айнтрахт" ўзининг тўпурар ҳужумчиси Жан Узунни ёзда сотишга тайёр.
Немис жамоаси 19 ёшли ҳужумчига нарх белгилади. Агар кимдир туркни сотиб олишни истаса, "Айнтрахт" ҳисоб рақамига 80 миллион евро ўтказиб қўйиши лозим бўлади. Узунга АПЛнинг бир қатор жамаолари қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Жаннинг немис клуби билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт нашри ҳужумчини 18 миллион еврога баҳолаган.
Жорий мавсум Узун Бундеслигада 6 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва яна 3 та голга ассистлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии