UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  1 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  13 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  19 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (50-41 ўринлар) Янгиликлар

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (50-41 ўринлар)

Жаҳон футболини ёритадиган энг катта сайтлардан бири Fourfourtwo.com 2017-2018 йилги мавсум бўйича Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини маълум қилди.

Рўйхатдан ўзбекистонлик футболчилар ўрин олганми? Буни рўйхат билан тўлиқ танишгач билиб оламиз. Қуйида 50-41 ўринларни келтириб ўтамиз.

№50. Косуке Накамура (Япония)
Клуби: "Кашива Рейсол" (Япония)
Амплуаси: Дарвозабон
Ёши: 23
Футболчига таъриф: Одатда Накамура фамилияли футболчилар анча яхши ўйин кўрсатишади. Консуке ҳам шулар жумласидан.  Японияинг "Кашива Рейсол" клуби дарвозабони Косуке Накамура Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориши кутилмоқда. Ёш дарвозабон ҳозир анча яхши ҳаракат қилмяпти.


№49. Чанатип Сонгкрасин (Таиланд)
Клуби: "Консадоле Саппоро" (Япония)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 24
Футболчига таъриф: Бу футболчини Таиланд "чақмоғи" дейишади. У Япония биринчи лигасида ўйнайди. Янги клуби сафида 16та ўйинда майдонга тушган Чанатип тез орада ўзини кўрсата олди.


№48. Сайид Эзатолаҳи (Эрон)
Клуби: 
"Амкар" (Россия)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 21
Футболчига таъриф: Лақаби - "Форслар Погбаси". Чиндан ҳам Сайид Эзатолаҳининг ўйини Погбани эслатиб юборади. У терма жамоада гол урган энг ёш футболчи бўлди: 19 ёш. Эронлик ярим ҳимоячи фаолияти давомида "Ростов", "Анжи"да тўп тепган, ҳозир эса "Амкар"да фаолият олиб бормоқда.


№47. Салим Ал Довсари (С.Арабистони)
Клуби: "Вильярреал" (Испания)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 26
Футболчига таъриф: Шу йилнинг январь ойида Салим Ал Довсари испан клубига ижарага берилди. У гарчи "Вильярреал" сафида ўзини кўрсата олмаётган бўлса-да, ҳамон кучли футболчи ҳисобланади. У "Ал Ҳилол" сафида 160та ўйин ўтказган. Терма жамоанинг ҳам асосий футболчиларидан бири.


№46. Али Алипур (Эрон)
Клуби: "Персеполис" (Эрон)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 23
Футболчига таъриф: Мухлислар Али Алипурни яхшироқ билишади. У бу мавсум ""Насафга қарши ўйинларда ҳаракат қилди. 23 ёшли ҳужумчи жарима майдончаси ичида ўзини анча эркин ҳис қилади. Меҳди Тареми жамоани тарк этгач, Алипур "Персеполис"нинг асосий ҳужумчисига айланди.


№45. Йосуке Кашиваги (Япония)
Клуби: 
"Урава Редс" (Япония)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 30
Футболчига таъриф: 2016 йилги мавсумда "Урава Редс" Япония чемпионатида ўзини кўрсата олмаганди. Лекин жамоа сардори Кашивагининг фаол ҳаракатлари туфайли "Урава" яна юқорига кўтарилиб олди. Ўтган йил бу клуб ОЧЛни ютишида Йосуке Кашиваги муҳим роль ўйнади.


№44. Брэд Жонс (Австралия)
Клуби: "Фейеноорд" (Голландия)
Амплуаси: Дарвозабон
Ёши: 36
Футболчига таъриф: Австралиядан доим яхши дарвозабонлар етишиб чиққан. Брэд Жонс ҳам шулар қаторида дея оламиз. У 2016-17 мавсумда "Фейеноорд" сафида 17та учрашувда гол ўтказмади. Қолаверса, жамоаси чемпион бўлишида катта ҳисса қўшди. Австралия бош мураббийи Берт ван Марвейк ушбу дарвозабонни ҳам мундиалга олиб бормоқчи.


№43. Рйота Мориока (Япония)
Клуби: "Андерлехт" (Бельгия)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 27
Футболчига таъриф: Япониянинг чет элда тўп сураётган энг кучли футболчиларидан бири. Мориока дастлаб Бельгиянинг "Ваасланд Беверен" клубига йўл олганди. У 24 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 11та голли тўп узатма амалга оширганидан сўнг тезда "Андерлехт" ўзига тортиб олди. Натижада терма жамоага ҳам таклиф этилди.


№42. Кейсуке Хонда (Япония)
Клуби: "Пачука" (Мексика)
Амплуаси: Ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ёши: 31
Футболчига таъриф: Кейсуке Хондани ортиқча таништириб ўтишнинг ҳожати бўлмаса керак. У бунгача иккита жаҳон чемпионатида ўйнаган. Россиядаги мундиал учинчиси бўлиши кутилмоқда. Хонда Мексиканинг "Пачука" клубига ўтгач яна аввалги ўйинини топди ва  жамоасига КОНКАКАФ чемпионлар лигасида ғолиб бўлишга ёрдам берди.


№41. Марк Миллиган (Австралия)
Клуби: "Ал Аҳли" (С.Арабистони)
Амплуаси: Ҳимоячи
Ёши: 32.
Футболчига таъриф: Марк Миллиган Австралиянинг энг яхши футболчилари сирасига киради. 32 ёшли ҳимоячи кўплаб ўйинларда майдонга тушган. Миллиган мавсум бошида жамоасини ўзгартириб "Мельбурн Виктори"дан Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига кўчиб ўтди.


Давомини кутинг...

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика