Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?
27 сен 2025 13:56
Новости
Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?
Бир неча кун илгари France Football нашри томонидан турли номинацияларда йилнинг энг яхши футболчилари аниқланди.
Жумладан, яқинда "Манчестер Сити"га трансфер қилинган италиялик дарвозабон Жанлуижжи Доннарумма 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилиб, Лев Яшин соврини билан тақдирланди.
Халқаро журналистлар ўртасидаги сўровномада учтадан номзод танланди ва ўринга қараб, 5,3 ва 1 балл билан баҳоланди.
Ўзбекистон номидан овоз берган championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг танлови қуйидагича бўлди:
1.Доннарумма
2.Зоммер
3.Алиссон
Эътиборлиси, 100 нафар журналистнинг 93 нафари Доннаруммани биринчиликка қўйган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии