RU

Последние новости

11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  0 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  8 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  3 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  37 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2

Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор" Новости

Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"

Футзал федерацияси матбуот хизмати Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси "F" гуруҳи баҳслари якунига етгач, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоевни суҳбатга чорлади.

Мулоқот давомида саралаш баҳслари якунлари, терма жамоанинг яқин келажакдаги мақсад ва режалари ҳақида сўз борди.

— Қирғизистонга қарши кечган учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?

— Ачинарлиси, кутилган натижага эриша олмадик. Бугунги ўйинда асосий дарвозабонимиз Аббос Ўлмасбеков аввалги учрашувларда олган жароҳати қайталаниб қолди ва уни захирадаги дарвозабонга алмаштиришга мажбур бўлдик. Бежиз "дарвозабон – ярим жамоа" деб айтилмайди. Унинг ўрнини эгаллаган Шавкат Иброҳимов учун бу илк расмий ўйин бўлди ва дебютга яраша яхши ҳаракат қилди. Ундан норозиман дейиш нотўғри бўларди.

Қирғизистон терма жамоасининг кучли рақобат кўрсатишини кутгандик, чунки ўзаро ўйинлар тарихига назар ташласак, улар бизга қарши 15 марта майдонга тушиб, фақат бир бор ғалаба қозонган. Бу сафар эса ўз майдонларида энг кучли таркибини тўплаб туша олдилар. Биз эса айрим объектив ва субъектив сабаблар туфайли оптимал таркиб билан иштирок этиш имконига эга бўлмадик.

— Дарвозабон билан боғлиқ муаммолардан ташқари, мағлубиятга бошқа сабаблар ҳам борми?

— Албатта. Фақатгина дарвозабон масаласи билан чекланиб бўлмайди. Ҳозирги таркибимиз аввалгисидан анча фарқ қилади. Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқбол, хусусан, Жаҳон чемпионатларига тайёргарликни кўзда тутган стратегик қарор ҳисобланади.

Ўтиш даврида маълум қийинчиликлар, натижаларда узилишлар бўлиши табиий. Энг муҳими — хулоса чиқариш, йўналишдан чекинмасдан, бундан кейинги ишларни тўғри ташкил этиш.

— Бундай вазият фақат Ўзбекистон терма жамоасига хосми ёки бошқа жамоаларда ҳам кузатиладими?

— Бу нафақат футзал, балки барча жамоавий спорт турлари учун табиий жараён. Масалан, Қирғизистон терма жамоаси 2022 йилги Осиё чемпионати саралашидан ўта олмаган. Яъни, бугунги муваффақият — узоқ муддатли ислоҳотлар натижаси. Ҳатто иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлган Хитой ҳам бу йил саралаш босқичидан ўта олмади. Демак, бу узоқ ва мураккаб жараён бўлиб, кўплаб омилларга боғлиқ.

— Мухлислар тажрибали ўйинчилар, жумладан, Дилшод Раҳматов, Ихтиёр Ропиев ва Анасхон Раҳматов нега жамоага жалб этилмаганини сўрашмоқда. Бу ҳақда қандай жавоб берасиз?

— Мухлисларимизнинг фикрларини эътибор билан кузатиб борамиз. Дилшод Раҳматов фаолиятини якунлаб, ҳозирда БМБ футзал клубида бош мураббий сифатида ишлаяпти. Ихтиёр Ропиев ва Анасхон Раҳматов эса янги мавсум арафасида маълум вақт ўйин амалиётисиз қолишди.

Биз уларнинг тажрибаси, маҳоратига шубҳа қилмаймиз ва зарур пайтда терма жамоага жалб қилишимиз мумкин. Лекин бугунги куннинг реалияти — ёшларга имконият бериш, муносиб ўринбосарлар тайёрлаш. Буни биз устувор вазифа деб ҳисоблаганмиз.

— Асосий дарвозабон Аббос Элмуродов нима сабабдан саралаш баҳсларида иштирок этмади? Шунингдек, Суннат Жўраев ва Даврон Чориев ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

— Аббос Элмуродов ёзги йиғинда жароҳат олган ва ҳозирда шифокорлар назоратида муолажа оляпти. Яқин вақт ичида сафга қайтиши кутиляпти. Даврон Чориев ҳам жиддий жароҳатдан сўнг индивидуал машғулотларни бошлади ва унинг тез орада жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз. Суннат Жўраев эса ҳозирча тўлиқ тикланмаган. Унинг тикланиш жараёни бироз чўзиляпти.

Шунингдек, мухлисларимизга яхши таниш бўлган ака-ука Солиҳовлар ҳам мураббийлар штаби диққат марказида турибди. Уларнинг ҳолати ва формада эканлиги доимий баҳолаб борилади.

— Мухлислар ҳужум чизиғида самарадорлик етишмаётганини таъкидлашмоқда. Бу борада нима дейсиз?

— Бу танқидни тўлиқ қабул қиламиз. Ҳақиқатан ҳам айрим ҳолатларда гол уриш имкониятлари бўлди, аммо улардан фойдаланилмади. Бу масалага жамоа штаби алоҳида эътибор қаратади.

Ҳужумчиларнинг техник маҳоратини ошириш, қарор қабул қилиш тезлиги ва аниқлигини кучайтириш бўйича махсус машғулотлар режалаштирилган. Ишонаманки, кейинги учрашувларда бу камчиликлар бартараф этилади ва мухлисларимиз ҳужумчиларнинг самарали ўйинига гувоҳ бўладилар.

— Қирғизистонга қарши ўйиндаги натижа Осиё чемпионатидаги имкониятларимизга қандай таъсир қилади?

— Бугунги натижа, албатта, бизни қониқтирмади. Мухлисларимизнинг хавотирларини тўлиқ тушунамиз ва жонкуярликларини қадрлаймиз. Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу натижа терма жамоамизнинг Осиё чемпионатида иштирок этиш имкониятларига таъсир қилмайди.

Биз финал босқичгача бир қатор кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз. Бу учрашувлар орқали жамоа ўйинини мустаҳкамлаш, аниқлаштириш ва кучайтиришни мақсад қилганмиз. Имкониятларимиз бор ва натижага етиш учун ишонаманки, етарли салоҳиятга эгамиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

+1   
25 сен 20:16:02
M U F C
Terma jamoaga yosharish nega kerkak. Termada hozir eng zo'rlari o'ynashi kerak. Yoshlarni klublar o'ynatsin, poshsin keyen termaga chaqiringlar. O'siroq ko'tga arpa un bahona qimasdan eplolmasa tashab ketish kerak. Kelajakni o'ylash axmoqona gap, hozir zo'r bo'lsang, ortingdan yana zo'rlari chiqib kelaveradi.
+1   
25 сен 19:34:02
NEWS 24
Eplolmading birodar yutqazishlik bu sharmandalik jomoani avval saviyasi yuqori edi yoshartiryapmiz deb jamoani tiqib tashlash kerak emasda bunday oyinlar bilan osiyo chempda sharmanda bolamizku
   
25 сен 22:58:00
Адхамжон Низамов
Бир кадам олдинга,икки кадам оркага.Хе..ургилдим келажак режангдан.Олдин эртани хал килиб ол.Кейин келажакни гапир.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика