RU

Последние новости

20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  7 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  15 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  15 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  10 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  6

Денис Коростиченко: "Локомотив"ни Суперлигада олиб қоламан деб, ишонч билан айта олмайман" Новости

Денис Коростиченко: "Локомотив"ни Суперлигада олиб қоламан деб, ишонч билан айта олмайман"

"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.




- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Улар жуда муҳим бўлган уч очкони қўлга киритди. Чунки чемпионлик учун курашмоқда. Мотивация етарли эди. "Пахтакор" таркибидаги юқори савияли футболчилар натижага таъсир кўрсата олишди. Ўйин томонлама ёмон кўринмадик. Вазиятлар яратдик. Бироқ рақиб ўз вазиятларидан фойдаланди. "Локомотив"да акси кузатилди. Ўйиндан сўнг яна таҳлил қиламиз, - деб гапни бошлади Коростиченко.

- Сизнингча Ислом Қобилов жамоанинг асосий футболчисими? Чунки у ўтган йили деярли 50 фоиз голга олиб келган хатоларга йўл қўйган, натижага таъсир қилганди. Бу йил ҳам шундай ҳолат қайд этилмоқда. Буни қандай баҳолайсиз?

- Албатта хатолар бор. Марказий ҳимоя шундай ампулаки, камроқ хато қилишингиз керак. Ислом ҳозир асосий ҳимоячимиз. Машғулотларда кузатамиз. Айни пайтда унинг даражасидаги ўринбосар футболчи йўқ. Натижага таъсир қиладиган хатолари бўлиб турадиган ҳолат. 

- Лекин ҳар бир ўйинда хато қиляпти...

- Футболда ҳаммаси бир-бирига боғлиқ. Хатони битта футболчи қилмайди. Унгача бўлган жараённи ҳам кўриш керак. Кимдир улгурмайди. Хато ҳужумчилардан, ярим ҳимоячилардан бошланиши мумкин. Биринчи голда вазиятни тўлиқ кўра олмадим. Ҳаммасини бафуржа таҳлил қиламиз. 

-  Жероме Этаме бугун ҳам аввалги учрашувларда бўлгани каби юз фоизлик вазиятлардан фойдалана олмаяпти... Бугун шундай 100 фоизлик вазиятдан саккизинчиси бўлди.

- Жером жамоага бу йил келиб қўшилди. "Янгиер"дан олдик уни. Суперлигада биринчи маротаба ўйнамоқда. Салоҳияти бор. Кучли томонлари етарли. Вазиятлардан фойдалана олмаяпти. Африкалик футболчиларнинг кўпчилигида шундай. Айнна охирги нуқтада иккиланишади.

- Юрген Клопп ва "Ливерпуль" ҳақида...

- Клопп эмас "Ливепуль"га 15 йилдан бери мухлисман. Клоппнинг "Ливерпуль"га келганидан хурсанд бўлганман. 

- Қизиғи иккингизни жамоангизда натижалар яхши эмас...

- Мавсум охирида кўрамиз. Кимда қандай натижа бўлишини билиб оламиз. 

- Аниқ жавоб берсангиз. "Локомотив"ни Суперлигада олиб қолишга қанчалик ишонмоқдасиз?

- Катта ишонч билан айта олмайман. Олдинда бизни чемпионлик учун курашаётган ва ОФК кубогида ўйнаган жамоаларга қарши ўйинлар кутяпти. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. 

- Олдингизда аниқ вазифа қўйилганми? 

- "Локомотив"ни Суперлигада олиб қолишимиз керак. 

- Али Абдураҳмоновни бугун захирадан майдонга тушганини кўрдик. Унинг салоҳиятини қандай баҳолайсиз?

- Мавсум бошида Игорь Чикризов, Али Абдураҳмонов бор эди. Улардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Али асосий таркибга ҳали тайёр эмасди. Қайсидир жойда ёмон кўринмади. Ёш футболчида ўтиш даври бўлади. Алига ўринбосарлар таркибида кўпроқ ўйин амалиёти бердик. Голлар ура бошлади, ўйинга қўшди. Бугун ҳақиқатдан ҳам ўзини кўрсатди. У яна ўсади. 

- Жасур Жалолиддинов ҳақида...

- Жасур ҳар бир ўйинда катта хоҳиш билан ўйнайдию Олимпия терма жамоаси сардори. Етакчилик қобилияти бор. Майдонда ҳиссиётлар кўп сарфлайди. Натижада қизил карточка олади. У иқтидорли футболчи. Балки охирги ўйинларда жамоамизга  ёрдам берар.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика