"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди
04 ноя 2025 16:10
Новости
"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди
Туркиянинг Анталия шаҳрида 30 октябрь – 3 ноябрь кунлари International Youth Cup халқаро турнири ўтказилди. Турнир LLF ҳамда JUNIORPROLIG томонидан ташкил қилинди.
Ушбу мусобақада иштирок этган "Локо" футбол мактабининг 2011 йилда туғилган тарбияланувчилари якунда чемпионликни қўлга киритишди.

Суннат Рўзиев бошқарувидаги "Локомотив" U-14 финалда Қозоғистоннинг "Локомотив" жамоасидан устун келди. Натижалар қуйидагича бўлди:
"Локомотив" - "Анадолу Балкан" (Озарбайжон) 6:0
"Локомотив" - "Кемер Академия" (Туркия) 2:1
"Локомотив" - "Локомотив" (Қозоғистон) 3:1
"Локомотив" - "Кечренгу Анқара" (Туркия) 2:1
Финал. "Локомотив" - "Локомотив" (Қозоғистон) 2:1
Турнир якунига кўра, "Локо" U-14 тарбияланувчиси Жўраев Улуғбек мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии