Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
03 ноя 2025 22:38
Новости
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Қаршидаги Марказий стадионда кечган баҳсда "Насаф" 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Баҳс оғир ўтишини кеча таъкидлагандим. Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида жисмоний ҳолат ҳақида ҳам гапиргандм. Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик. Жисмоний толиқиш сабаб баъзи ҳолларда устунликни бериб қўйдик. Афсуски, стандартдан иккита гол ўтказиб мағлубиятга учрадик. Бу пайтда эътиборсизлик рўй берди, футболчиларимиз рақиб ўйинчиларини яхшилаб қўриқлаши керак эди. Буни албатта таҳлил чиқлиб чиқамиз.
- Абдувоҳид Неъматовнинг хатолари ҳақида нима дея оласиз?
- Абдувоҳид яхши дарвозабон, бироқ унга нимадир халақит беряпти. Босим таъсир қиляптими ёки рақобат йўқлигиданми, билмайман. Лекин бугунги мағлубият учун фақат уни айблаш керак эмас, ҳамма бирдек айбдор. Ҳозир шундай босқичдамизки, "Ал Ваҳда"га ўхшаган жамоалар билан тенгма-тенг ўйнаш учун ўзимизнинг энг зўр ҳолатимизда бўлишимиз керак.
- Элит ОЧЛда тўртта тур ортда қолди ва "Насаф" ҳисобида ҳозирча 0 очко бор. Шундай келиб чиқиб айтсак, жамоа Осиёда ўзини кўрсатиши учун қандай легионерлар керак деб ўйлайсиз ва ҳозирги легионерлар жамоага қанчалик ёрдам бера оляпти?
- Осиёда ўзимизни кўрсатишимиз учун икки баробар кучли легионерлар керак. ОЧЛдаги ҳар бир ўйин бизга дарс бўляпти, хулоса қилса бўладиган жиҳатлар кўп. Жудаям кучли таркибга эга бўлишимиз керак. Шунга яраша легионерлар ҳам зўр бўлиши керак, лекин зўр легионерни олиб келиш осон эмаслигини ўзингиз ҳам биласиз.
- Миллий чемпионат ҳақида савол бермоқчиман. "Насаф"ни сафарда "Пахтакор"га қарши баҳс кутиб турибди. "Пахтакор" Кубокни қўлга киритди, мана бугун "Бунёдкор"ни ҳам мағлуб этди. Жамоада кайфият юқори, "Насаф"да эса бунинг акси. Балки чемпионлик қўлдан кетар, лекин иккинчи ўринни ушлаб қолишга қанчалик ишонсак бўлади?
- Сиз ҳозир кўп нарсани чалкаштириб юбордингиз. Биз халқаро ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўтирибмиз, сиз бўлса миллий чемпигнат ҳақида савол берясиз, ўринлар ҳақида гапиряпсиз. Ҳалиям энг яхши имкониятга эгамиз ва бунга умуман шубҳа қилганим йўқ. Биз қийин босқичдамиз ва ўзимизни кўрсатган ҳолда бу босқичдан ўтиб олишимиз керак.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии
Kuching etmaganda penalti tepadigan