Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
02 янв 13:42
Новости
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, ОКМК вакили Азиз Холмуродов Ўзбекистон МТЖнинг январь ойидаги йиғинига чақирилган.
"TopPodcast" ижодкорларига кўра, бир неча йиллардан буён термадан четда қолган Ойбек Бозоров навбатдаги йиғинда иштирок этади. Шунингдек, "Навбаҳор" янги футболчиси Қувондиқ Рўзиев, "Нефтчи" етакчиси Икром Алибоев ҳам Каннаваронинг эътиборига тушган ва Доҳа йиғинига таклиф этилган.
Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 январдан 2 февралга қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Мазкур йиғин 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, терма жамоа таркиби учун муносиб захира футболчиларни шакллантириш ҳамда ёш ўйинчиларга имконият бериш мақсадида ташкил этилади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии