Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?
09 мар 16:43
Новости
Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?
"Нефтчи" ўз майдонида Самвел Бабаян бошчилигидаги "Андижон"ни қабул қилади. Бу икки жамоа айни кунга қадар Фарғонада 26 маротаба тўқнаш келган. Бу учрашувларда 21 бор мезбонларнинг қўли баланд келган, 3 та баҳсда дуранг кузатилган, 2 та ўйинда "бургутлар" ғалабани ўзиники қилган.
"Андижон" "Нефтчи"дан охирги марта сафарда 2016 йилги мавсумда устун келган. Фарғонадаги сўнгги 3 ўйиннинг 2 тасида дуранг, 1 тасида майдон эгалари 3 очколи бўлган.
Суперлига-2016
19-тур
19.08.2016. "Истиқлол" стадиони
"Нефтчи" – "Андижон" 1:2
Голлар: Мансур Саидов – Фарҳод Бекмуратов, Шукурали Пўлатов
"Нефтчи": Ўткир Юсупов, Дилёрбек Ирматов, Шукурали Пўлатов, Сардор Раҳмонов, Анваржон Ғофуров, Мансур Саидов, Шерзод Ҳакимов, Аббос Махсталиев, Муҳсин Убайдуллаев, Умид Қодиров, Никита Павленко.
"Андижон": Акмал Турсунбоев, Даниел Илеску, Обид Жўрабоев, Азамат Исроилов, Бобир Акбаров, Иброҳим Отахонов, Павел Смоляченко, Элман Тагаев, Дилшод Жўраев, Фарҳод Бекмуратов, Рўзимбой Аҳмедов.
Маълумот учун, ўйин эртага 19:00 да "Истиқлол" стадионида бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии
Bugun dublda 11 metrlik jarima topini tusdi
Shunga durangga oynaylar.Chempion bilan durang oynadi deb xursand bolamiz.Anjon muxlisi