RU

Последние новости

17:25U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  10 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  8 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  26 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди" Новости

Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"

Про лиганинг 18-тури доирасида "Жайхун" – "Локомотив" (2:5) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида қатнашди.

"Илк навбатда "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман. Бугун ғалаба "Локомотив"га кўпроқ керак эди ва улар биздан ҳар томонлама устунлик қилди. Улар ўз маҳорати орқали Суперлигага вазифа қўйган жамоа эканлигини исботлашди. Бизнинг эса кучимиз шу. "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди. Бундай жамоалар билан тенгма-тенг ўйнашимиз учун кўп йиллар керак бўлади", – деди Нурбаев.

- 4:0 дан кейин жамоа 2 та гол уришга эришди. Бу нима билан боғлиқ?

- Рақиб қандай ўйнашга йўл берса, шундай ўйналади, дейишади-ку. 4 та гол фарқидан кейин улар бўшашди. Голларимизни жарима майдончаси ташқарисидан урдик. Бу голларни ўйланган комбинациялар орқали урилди дея олмайман. Узоқдан тепилган зарбалар кириб кетди. 

- Сўнгги 10 дақиқада ичингиздаги ҳиссиётларингиз қандай бўлди?

- Иккита гол ургандан кейин дурангга умид пайдо бўлганди. Кейин "Локомотив" футболчилари маҳорати ўзини кўрсатди. 

- Бу мавсумда жамоангиз "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўйнади ва бир марта очко ҳам олди. "Жайхун" бу ўйинларда ўзига қандай дарслар олди?

- Биз ҳар ўйинда дарс оламиз. Футболчиларга бир ўйин билан тўхтаб қолмасликни, "Локомотив" каби жамоаларга қарши ўйинларда ўзларини кўрсатишини, балки, кимнидир Суперлигага олиб кетишлари мумкинлигини айтганмиз. Нафақат "Локомотив", балки, Суперлиганинг бошқа жамоалари, термалар ҳам бор. Ўзи жамоани ўз қўлимга олишдан мақсад ҳам шу эди. Ҳар ўйиндан олдин руҳий томондан ҳам шунга тайёргарлик кўрдик. Бизда бор имкониятимиз шу, барчаси маҳаллий футболчилар. Бир нималар ярата олмаймиз. Футболчиларимнинг "Арал"га кетишини истамасдим, иложи бўлса Суперлига жамоалари ва турли ёшдаги термаларга чақирувлар. "Арал"ни сўнгги вариант сифатида қабул қилиш керак. Бизда исталган пайтда ўйнаши мумкин. Четга кетишлари керак, бунинг учун ўзларини кўрсатишлари керак. Мени ҳафа қиладиган нарса - Суперлига жамоаларида бирорта қорақалпоқ футболчиси йўқ. Истардимки, Суперлигада қорақалпоғистонлик футболчилар ўйнашсин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
27 окт 19:44:22
Жамшид Jamshid
Суперлигага пули бор ёки Эски футболчини боллари уйниди хозирги пайтда.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика