RU

Последние новости

13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  0 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  2 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  10 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  3 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  3 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  1 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  4 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  2 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  9 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0 07:42"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда  8

Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди Новости

Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди

Элит Осиё Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Ваҳда" учрашуви якунланди.

ОФК Чемпионлар лигаси Элит. 4-тур

"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Ваҳда" (БАА) 1:2

Бош ҳакам: Ҳалид Салеҳ Альтураис (Саудия Арабистони)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Маки Алабакрй, Абдулраҳим Ҳабиб Ал Шаммари (иккаласи – Саудия Арабистони)

Тўртинчи расмий: Ҳусайн Алфунҳуш Шукри (Саудия Арабистони)

ВАР: Султон Санат Алҳарби (Саудия Арабистони)

ВАР ассистенти: Мамдуҳ Муфароҳ Ал Шаҳдан (Саудия Арабистони)

Ҳакамлар назоратчиси: Танг Ев Мун (Цингапур)

Комиссар: Аҳмед Шаҳир (Малдив ороллари)

Маҳаллий медиа офицер: Шерзод Ражабов

Маҳаллий бош координатор: Акмал Раҳматов

Голлар: 1:0 – 42, Сардор Баҳромов (Зафармурод Абдураҳматов), 1:1 – 52, Фавор Огбу (Душан Тадич), 1:2 – 89, Каио Канедо

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (22. Игорь Гольбан, 66), 7. Аденис Шала (77. Ойбек Бозоров, 66), 8. Зафармурод Абдураҳматов (55. Диёр Абдуназаров, 83), 10. Драган Черан (20. Юсуф Отубанжо, 66), 14. Шароф Муҳиддинов, 18. Ҳусайн Норчаев, 19. Стефан Чолович (17. Суҳроб Нуруллоев, 76), 24. Сардор Баҳромов, 34. Шерзод Насруллаев

Захира: 1.Олександр Воробей, 82. Асилбек Нўъмонов, 33. Баҳодир Халилов

"Ал Ваҳда": 1. Муҳаммад Ҳасан, 3. Лукас Пимента, 5. Ала Эддине, 6. Муҳаммад Ғорбани, 10. Душан Тадич, 11. Факундо Круспски, 19. Рубен Филипе, 22. Бернанду Переира (7. Каио Канедо, 60), 25. Жадсом Мимьяс, 30. Фавор Огбу, 94. Браҳима Диарра

Захира: 26. Ҳаза Аммар, 36. Заид Аҳмад, 2. Мансур Солиҳ, 8. Абдулазиз Ал Блуши, 15. Мубин Деган, 32. Гонсало Моура, 38. Арнау Алгаба, 60. Бадир Носир, 68. Муҳаммад Ал Убайди, 80. Абдулқодир Ал Соми, 88. Дарко Лазович

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев (52), Стефан Чолович (71), Зафармурод Абдураҳматов (77), Браҳима Диарра (77), Жадсом Мимьяс (78)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

89. ГОЛ! "Ал Ваҳда" стандарт вазиятдан унумли фойдаланди. Каио Канедо Неъматовдан қайтган тўпни бош билан рақиб дарвозасига киритди.

88. "Насаф" жарима майдони яқинида стандарт вазият юзага келди.

83. "Насаф"да ўзгариш.

81. Меҳмонлар томонидан йўлланган зарбани Неъматов эгаллади. 

79. Нуруллоев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга ишора қилди.

78. Бозоровга нисбатан қўполлик ишлатган Жадсом Мимьяс огоҳлантирилди.

77. Икки жамоанинг бир нафардан футболчиси огоҳлантирилди.

76. "Насаф"да ўзгариш.

75. Чоловичнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

72. Зарба! Муҳиддиновнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

72. Тадичнинг жаримадан йўллаган зарбасини Неъматов қайтарди.

71. Чолович қўполлик учун огоҳлантирилди.

70. Меҳмонлар ҳужуми якунида тўп Неъматовга келиб тушди.

66. "Насаф"да уч ўзгариш.

64. Зарба! Шаланинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси юқорилаб кетди.

63. Норчаев рақиб жарима майдонига кириб, шеригига пас берди, аммо тўп рақибга насиб этди.

60. "Ал Ваҳда"да ўзгариш.

58. Зарба! Норчаевнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

52. ГОЛ! Фавор Огбу жаримадан оширилган узатмани бош билан "Насаф" дарвозасига киритди. Неъматов тўпни қайтара олмади.

52. Ғайбуллаев қанотда рақиб футболчисини ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.

50. Хавфли вазият! "Насаф" футболчиларининг хатосидан меҳмонлар унумли фойдаланиши мумкин эди, сўнгги паллада Тадични Давронов қийинчилик билан зарарсизлантирди.

48. Хавфли вазият! Абдураҳматовнинг жарима майдони ўнгроғидан узатмаси шерикларига етиб бормади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

42. ГОООООЛ! Баҳромов олис масофадан чап оёқда "Ал Ваҳда" дарвозасининг юқори бурчагини аниқ нишонга олди!38. Черан рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйиинни давом эттиришга ишора қилди.

37. Меҳмонларнинг чап қанотдан узатмаси зарба билан якунланди. Неъматов тўпни эгаллади. 

34. Рубен Филипенинг зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

31. Тадичнинг жаримадан узатмасини шериклари зарбага айлантира олмади. 

29. "Ал Ваҳда"нинг бурчак зарбаси бартараф этилди.

22. Муҳаммад Ғорбанига тиббий ёрдам кўрсатилди. Унинг бошини бинт билан боғлашди.

19. Баҳромовнинг зарбасини "Ал Ваҳда" дарвозабони эгаллади.

14. Норчаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

10. Зарба! Круспскининг зарбаси дарвоза тўсинидан қайтди, иккинчи уринишни ҳимоячи бартараф этди.

3. Насруллаевнинг чап қанотдан узатмаси Муҳаммад Ҳасандан ўтмади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Насаф" қизил, "Ал Ваҳда" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+47   
03 ноя 20:41:42
JOKER 10
Ўзбекистонни Шарманда қилдиларинг, квотаниям расво қилдиларинг ЧУВАЛЧАНГЛАР !!! Бу жамоани Хоразм ёки Бухороям юта оларди !!!
+39   
03 ноя 20:43:37
Sardorbek..
Nasaf muxlislari Paxtakorni uzb chempionatida sher xalqaro maydonda mushuk deb kulishardi endi o'zlarini nima desa bo'larkin
+35   
03 ноя 20:40:44
Hasanboy O‘rinboyev
O‘tgan yili Paxtakorni ustidan kulgan Nasaf muxlislariga alangali salomlar,
O‘zbekistonda Ajdarlar Osiyoga chiqsa chuvalchang bo‘pqolarkanku,
+30   
03 ноя 20:44:21
nerazzuri
Аския : билганлар Бу Насапни Аждар дейди , А Билмаганларчи , Билмаганлар эса Калта Кесак боласи экан дейди = вуа ха ха ха.
+26   
03 ноя 20:16:17
Андижан
Дарвозабон тешик экан
+24   
03 ноя 20:41:33
Афзал Эргашев
Судья Нефтчига сотилган экан бугун. Майдон ташкаридегилар роль ойнади бугун, Ал-Вахдабас кахрамон, «майдон ташкарисидегилар» кахрамон бугун xD
+24   
03 ноя 20:41:02
nerazzuri
Насап Марказий стадиони трибуналар бум буш ? Рузикулга ухшаши йук , Насап сен бир Элит лигада уйнамагин экан , Шарманда , лекин Абдувохид Нематовга гап нес Валебол уйнаяпти ....
+21   
03 ноя 20:03:17
Дель Пьеро
Калласига кутагим Нематов деган далбаёбни! Йук килиш керак бу дабба чичкокни!
+19   
03 ноя 20:39:00
Афзал Эргашев
Розикулжон, бу маглубиятка Нефтчи айбдорбасми ишкилиб? «Майдон ташкарисидеги одамлар» сабабчибасми? Фаргоналик хокимлар аралашмадими бу ойинга мободо?
+15   
03 ноя 21:14:28
Равиш
Ответ на комментарий пользователя Supper Liga
Nimaydi xaligi. Nasafga o'xshashi yo'q
Туппа-тугри Насафга ухшаши йук, 4 уйин 4 маглубият туплари нисбати 6-13 .
+15   
03 ноя 20:02:22
Zohid Sheraliev
Лобанов мени кечир,сенданда олошов дарвозабон йук деб уйлаганим учун,Абдувохидни махалланинг термасига олмас эдим.,.бир тийинга киммат бола экан
+14   
03 ноя 20:39:03
Ilhom Shodmonov
Нематов ноль
+13   
03 ноя 21:40:53
O'ZBEK futbol fanati
Пахтакор кучли барибир халкаро майдонда хам Пахтакор насафдан кучли
+13   
03 ноя 20:42:06
Shohrux Ibragimov
Рузикул сендан илтимос, Насафдан кет. Илтимос......
+12   
03 ноя 20:55:36
Ilhom Shodmonov
Дарвозабон расво умуман жамоа расво
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика