Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"
		
		31 окт 11:35
        Новости	
	 
				 
				Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"
"Мен яхши футбол учун мухлислик қилгани келдим. Ўйинни изоҳлашни истамайман, чунки баъзи саволлар бор. Демак, буларнинг барчаси ваколатли органларнинг ихтиёрида. Федерацияда одамлар бор, улар вазиятни ўрганиб, ҳукм чиқаришади", - деди Виталий Денисов Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг.
- 5 декабрь куни Вашингтонда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Терма жамоамизга кимлар рақиб бўлишини истардингиз?
- Менимча, кўпроқ топ терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми, билмадим, яна кимлар бор, Германия, Италия. Нима бўлганда ҳам, шунчаки иштирок этиш учун ҳаракат бўлмаслиги керак. Ҳеч бўлмаганда, вазифани бажаришни, яъни гуруҳдан чиқишимизни истардим. У ёғини кейин кўрамиз.
- Фабио Каннаваронинг терма жамоа бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида қандай фикрдасиз?
- Менга тааллуқли бўлмаган савол. Бундай қарорларга жавобгар инсонлар бор, улар юқорида ўтиради, уларга маълумроқ. Мен бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ бера олмайман ва бунга ҳаққим ҳам йўқ. Футболчиларнинг вазифаси гап сотиш эмас, футбол ўйнаш. Агар шундай қарорга келишган бўлса, демак, шундай қилиш керак бўлган. Мен бу ерда ҳеч нарса дея олмайман. Умид қиламанки, Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади. Айнан терма жамоалар мураббийи сифатида. Клуб мураббийлари бор ва терма жамоалар учун кўпроқ мос тушадиган "coach"лар бор. Агар у терма жамоа йўлини танлаган бўлса, умид қиламанки, бизнинг терма жамоа у учун энг муваффақиятли иш жойи бўлади. Илоҳим, ҳаммаси терма жамоа учун яхши якун топади.
- МТЖ ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган ўйинда "Бўлди йигитлар, жомадонларни йиғиштирамиз ва меҳмонхоналарни банд қиламиз. Биз ЖЧга чиқдик" деб айтдингиз. Сизга терма жамоа ўйинларини томоша қилиш учун АҚШга бормоқчимисиз?
- Боришни жуда ҳам истардим, аммо ҳозирги кунда виза олиш қийинлашиб кетди. Агар иложи бўлса, албатта бораман.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии