Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"
24 дек 08:27
Новости
Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"
Йиғин олдидан жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига интервью бериб, режадаги йиғинлар, таркиб, селекция жараёни ва 28 декабрь куни Самарқандда "Қизилқум"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилишини маълум қилди.
"Бугундан машғулотларни бошладик, ҳозирча бетоблиги ёки жароҳати сабаб йиғинда иштирок эта олмаётганлар бор. Легионерлар эса январ ойи бошидан сафга қўшила бошлайди. Самарқанддаги йиғинимиз якунида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Янги йил байрамидан олдин 3 кунга дам бериб, 3 январдан Тошкентда йиғин бошлаймиз.
28 декабрь куни "Қизилқум"га қарши ўйин ўтказилса, 29 декабрда Андижоннинг бошқа бир жамоаси билан назорат баҳси ўтказилади. Иккиси ҳам Самарқандда ўтади. Иккинчи йиғин Тошкентда ўтади, чунки бу ерда ҳозирча машғулот учун тайёр майдон йўқ. Тошкентда бир қатор ўртоқлик баҳслари белгиланган. Бу баҳсларда таркиб шаклланган бўлади.
Учинчи йиғин эса Абу-Дабида ўтказилади. Хориж йиғинига шаклланган таркиб билан борамиз. У ерда кучли рақиблар кўп, уларга қарши камида 3та ўйин ўтказамиз.
Қайси чизиқларни кучайтиришни режалаштиряпмиз? Жамоани тарк этган ўйинчилар ўрнига янги футболчилар таклиф этилади. Умуман олганда эса таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнини эса муносиб ўйинчилар билан тўлдирамиз", - дейди Вадим Карленович.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии