Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли
05 ноя 23:15
Новости
Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли
Ханс-Дитер Флик "Барселона"дан кетиш ниятида эмас.
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клубни тарк этишни ўйламаяпти. Олдинроқ немис мутахассиси чарчаганлиги сабабли ёзда ўз лавозимини тарк этмоқчи экани ҳақида хабар тарқалганди. Унинг баъзи ўйинчилардан кўнгли қолгани ҳам айтилганди. Бироқ, Sky Sport журналисти Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Флик "Барса"да ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва бу лойиҳада ишлашни давом эттиришни хоҳлайди.
Мураббийнинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии