Баҳром Ҳайдаров: "Олтинга тенг уч очкога эга чиқдик"
03 окт 2021 20:07
Новости
Баҳром Ҳайдаров: "Олтинга тенг уч очкога эга чиқдик"
Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақида
- Жамоамиз номимдан "Сурхон" мухлисларига миннатдорлик билдираман ва ғалаба билан табриклайман. Жуда қийин ўйин бўлди, чунки ҳаммамизга маълум, "Навбаҳор" тажрибали ўйинчиларга эга кучли жамоа. Йигитларимиз матонат кўрсатишди ва олтинга тенг уч очкога эга чиқдик. Ўйинга келсак, футболчиларимиз ўзларига юклатилган вазифаларини аъло даражада бажаришди.
- Кейинги турда "Сурхон"ни сафарда "Турон"га қарши яна бир ўта муҳим баҳс кутиб турибди...
- "Турон" жамоаси турнир жадвалида бизнинг рақобатчимиз саналади. Ўйингача 12 кун вақт бор. Яйпан жамоаси ўйинини батафсил ўрганиб чиқамиз ва астойдил тайёргарлик кўрамиз. Ўша учрашувда кўп нарса ойдинлашади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии