RU

Последние новости

01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  0 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  1 23:52КЧЖ. "Сиэтл Саундерс" - ПСЖ, "Атлетико" - "Ботафого"  1 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  72 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  37 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2

Алишер Холиқовнинг футбол шинавандаларига совғаси Новости

Алишер Холиқовнинг футбол шинавандаларига совғаси

Навоий истеъдодларга бой шаҳарлардан. Бугун мамлакатимизнинг турли жамоаларида тўп сураётган кўплаб футболчиларни бунга мисол келтириш мумкин.
Ўз фаолиятини “Зарафшон”, “Қизилқум” футбол клубларида бошлаб, кейинчалик “Бухоро” (2006-2007 йй), “Нефтчи” (2008-2012 йй) жамоаларида давом эттирган моҳир ҳужумчи Алишер Холиқовни ҳозирда юртимизда танимайдиган, билмайдиган мухлис топилмаса керак.
 
Айни пайтда у ўзининг жонажон “Қизилқум” жамоасида тўп тепмоқда. Ҳозир гап унинг қаерда ва қандай ўйнаётгани хусусида эмас. Футболимиз тараққиётига баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келаётган Алишер шу йил хайрли бир ишни бошлаганди. Ўзи истиқомат қилаётган шаҳар — Навоийда қаровсиз ётган ҳудуддан ер олиб, у ерда сунъий қоплама мини футбол майдони барпо этишга қарор қилди. Натижада Алишернинг фикрини дўстлари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари қўллаб-қувватлашди. 
 
2 ноябрь куни шаҳарнинг “Ғалаба” шоҳкўчасида Алишер Холиқов ташаббуси билан қуриб битказилган янги футбол майдонининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда вилоят футбол фахрийлари, соҳа мутасаддилари, “Қизилқум” футбол клуби аъзолари, футбол шинавандалари иштирок этди.
 
— Алишер камтар ва камсуқум йигит, — дейди Навоий вилоят футбол федерацияси вице-президенти Мурод ака Худоёров. — Унинг хайрли ишидан айниқса, футбол мухлислари боши осмонга етди. Жойларда бу каби сунъий қопламали футбол майдонлари кўпайгани ёшларимиз учун  катта қулайлик яратади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика