"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди
23 июл 00:45
Новости
"Ювентус" Франсишку Консейсауни "Порту"дан ўз сафига қўшиб олди.
Турин клуби 22 ёшли вингернинг тўлиқ трансферини эълон қилди. Томонлар 2030 йилгача амал қиладиган шартнома туздилар.
Битим суммаси 30,4 миллион еврони ташкил этиб, тўлов 4 йил мобайнида тўлиқ амалга оширилади. Шунингдек, туринликлар 1,6 миллион евро миқдорида қўшимча харажат қилишди.
Консейсау 2024/25-йилги мавсумда "Юве" сафида ижара асосида тўп сурган эди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии