RU

Последние новости

20:41Ўртоқлик учрашуви. Россия Вьетнамни қийинчиликсиз мағлуб қилди  0 20:25ЖЧ саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум бўлди  1 20:00ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — КХДР 1:0 (матнли трансляция)  175 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Фаластин дарвозасига йўл топа олмади!  7 18:15ЖЧ-2026 саралаши. Япония Хитой дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди!   6 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ футболчилари "Бунёдкор" стадионига етиб келишди  6 17:36ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР: Асосий таркибимиз маълум  43 17:17"Бунёдкор" стадиони Ўзбекистон - КХДР учрашувига тайёр  6 17:17ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида мағлубиятга учради  8 17:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР учрашувини кимлар шарҳлайди?  7 16:53Расман: МЮ ва "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Австралия давом эттиради  4 16:34Фабрицио Романо: "Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда"  4 16:15Breaking! Абдуқодир Ҳусанов Францияга учиб кетмоқда  17 15:51Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  4 15:26Футзал. Панаманинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум  0

Александр Хомяков: “Бундай ўйинларда футболчилар ўзларини назорат қилиши ҳам қийин бўлади” Новости

Александр Хомяков: “Бундай ўйинларда футболчилар ўзларини назорат қилиши ҳам қийин бўлади”

“Насаф” – “Машъал” учрашуви якунлангач дастлаб меҳмон жамоа устози Александр Хомяков ўйин ҳақидаги з фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун биз шиддатли учрашув гувоҳи бўлдик. Бу дерби. Дербида жамоалар  турнир жадвалидаги мақомига қарамасдан ана шундай кескин ўйин намойиш этишади. Дербида кучли жамоа ғалаба қозонади. Бугун мағлубиятга учраган бўлсакда, футболчиларимиз ажойиб ўйин намойиш этишди. Афсуски яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Аммо ўйинчиларимизга эътирозим йўқ. Улар бугун астойдил ҳаракат қилишди. Ноилож кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

Ўйинчиларимиз қўпол ўйнашди? Бунақа ўйинларда футболчилар ўз ҳаяжонини жиловлай олишмай қолишади. Тўғри, баъзан ўйинчиларимиз қўполлик ҳам ишлатишди, бунинг эвазига бир ўйинчимиз майдондан ҳам четлатилди. Бунга албатта эътибор қаратамиз. Тушунинг, бунақа ўйинларда футболчилар ғалаба иштиёқида,  баъзан ўзларини назорат ҳам қила олишмайди. Қолаверса, бунақа ўйиндаги мағлубият улар учун ҳақоратдек бўлади. Бугунги ўйин шундай кечди.

Шунингдек бугун ўйинчиларимизда совуққонлик ҳам етишмади. Бунинг эвазига хатоларга ҳам йўл қўйдик. Умуман олганда стадионга ташриф буюрган мухлислар бугун зерикиб қолишмади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика