RU

Последние новости

12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  4 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  1 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  13 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  39

Сами Ал Жабер: "Россия терма жамоаси кучли, лекин биз улардан қўрқмаймиз" Новости

Сами Ал Жабер: "Россия терма жамоаси кучли, лекин биз улардан қўрқмаймиз"

Фаолияти давомида тўртта жаҳон чемпионатида ўйнаган (1994-2006) Сами Ал Жабер навбатдаги мундиалдан нималарни кутаётгани ҳақида гапириб берди.

Март ойида ўтказилган Бельгияга қарши ўртоқлик учрашуви Саудия Арабистони учун жуда хунук якун топди. Негаки жамоа 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шундан сўнг мухлислар терма жамоани танқид қилишни бошлаб юборишди. Саудияликлар сафида энг кўп ўйин ўтказган собиқ футболчилардан бири Сами Ал Жабер дарҳол матбуот орқали чиқиш қилиб, ҳозир танқиднинг ўрни эмаслигини айтди.

- "1994 йилги мундиалдан олдин ҳам биз ўртоқлик ўйинларида ўзимизни кўрсата олмагандик. Эсимда Грецияга 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Аммо жаҳон чемпионати бошланганидан сўнг Греция гуруҳда охирги ўринда қолиб кетган, биз эса кейинги босқичга чиққандик".

- "Бу гал биринчи ўйинни мусобақа мезбонига қарши ўтказамиз. Россия - кучли жамоа, лекин биз улардан қўрқмаймиз. Менимча, бу ўйинда дуранг қайд этилса керак. Уругвайга ютқазган тақдиримизда ҳам Мисрни енгишга кучимиз етади. Менимча, ҳар бир мураббий шундай ўйласа керак".

- "Ҳозир ҳамма Россия ҳақида гапиряпти. Биринчи ўйин ҳар доим қийин кечади, лекин ваҳимага тушиш керак эмас. Менимча, руслар бизни чуқур ўрганишяпти. Бельгияга ютқазиб қўйганимиз эса ҳеч нарсани англатмайди. Жаҳон чемпионатида бемалол ўзимизни кўрсата оламиз".

- "Футболда энг қийини гол уриш, гол урмасдан кейинги босқичга чиқа олмайсан. Афсуски, мен ҳозирги жамоада ўткир ҳужумчини кўрмаяпман. Лекин ўзим билган ҳужумчилар орасида энг кучлиси бу - Фаҳад Ал Муваллад. Неймар Бразилия учун, Месси эса Аргентина учун қандай аҳамиятга эга бўлса, Фаҳад ҳам биз учун шундай футболчи", - дейди саудия футболи юлдузларидан бири.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика