RU

Последние новости

21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  0 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  0 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  1 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  23 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  19 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  14 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1

"Қашқирлар макони"даги Актамов ёхуд "Қизилқум"нинг фавқулодда порлаши Новости

"Қашқирлар макони"даги Актамов ёхуд "Қизилқум"нинг фавқулодда порлаши

Ўзбек футболида Навоий клубига нисбатан ўзгача қараш мавжуд.

Мутахассислар "Қизилқум"ни ҳар доим ўзига яратилган шароитлар даражасига муносиб ўйнамасликда айблашади. Жорий мавсум ҳам шундай бошланди. Нестеров, Тўхтахўжаев, Бойдуллаев, Григалашвили ҳамда Ватсадзе сингари тажрибали футболчиларни йиғиб олган жамоа ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусга 8 ўйинда 10 очко тўплагани ҳолда чиқиб кетди.

Бироқ, "Қизилқум"нинг танаффусдан қайтиши даҳшатли кўринишда бўлди. Агар бу ҳақда бир фильм олинса, Ҳамиджон Актамовнинг стадионга кириб келиш саҳнасига Гёкҳан Кирдар томонидан 2003 йилда "Қашқирлар макони" телесериали учун ишлаб чиқилган махсус мусиқа жуда мос тушарди:)

Танаффусдан кейин ўтказилган ўйинларгина ҳисобланса, навоийликлар мусобақа жадвалида 1-ўринни банд қилишади ("Пахтакор" билан). ФИФА кунларига қадар ўтган 8 турда 10 очко йиғишни амаллаган "Қизилқум"га танаффусдан кейин шунча балл олиш учун 4 та баҳс кифоя қилди. Рақиблар орасида АГМК, "Бунёдкор" сингари жамоаларнинг борлиги ҳолат тасодиф эмаслигини тасдиқлайди.

Хўш, "Қизилқум"да нима ўзгардики, натижа бирдан яхшиланиб кетди?

Биринчидан, бу бевосита жамоа устози билан боғлиқ ҳолат. Ҳамиджон Актамовнинг фаолиятига назар солсангиз, асосан бир хилликка гувоҳ бўласиз: 4-2-3-1 ёки 4-1-4-1. Бироқ, мазкур мутахассис танаффусдан кейин мутлақ янгича ўйин услуби билан қайтди ва ўз фаолиятида кичик инқилобни амалга оширди. 


Гап шундаки, Актамов фаолиятида илк бор 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнай бошлади. Янги тактик схема "Сурхон"га қарши 18 июнда ўтказилган ўйинда иш бермаган бўлса-да (дуранг), орадан 4 кун ўтиб Олмалиқ мағлуб қилинишида асқотди. 

OKMK

Бобурбек Юлдашев - 34'

Суперлига. Тур 6

22/06/2021, 20:00

2
:
1
Завершен

Кызылкум

Элгужа Григалашвили - 29', Эркин Бaйдуллаев - 36'

45'
90'
34'  Бобурбек Юлдашев
42'  Акром Комилов
62'  Миржамол Касымов (Зафар Палванов)
62'  Санжар Турсунов (Дильшод Джураев)
68'  Шохрух Гадоев (Ҳусниддин Гафуров)
68'  Муроджон Тошматов (Элвин Фортес)
75'  Бобурбек Юлдашев (Сардор Рахманов)
76'  Акром Комилов
29'  Элгужа Григалашвили
29'  Муҳсин Убайдуллаев
36'  Эркин Бaйдуллаев
46'  Файзулло Камбаров (Шерали Джураев)
69'  Жасур Азимов (Миржалол Касымов)
84'  Элгужа Григалашвили (Бехруз Садиллоев )
90'  Игнатий Нестеров
90'  Бехруз Садиллоев (Жамшид Ҳасанов)
90'  Бехруз Садиллоев


АГМК билан ўйинни бевосита стадиондан кузатдим ва очиғи, ўша куни "Қизилқум"ни таниб бўлмасди. Нестеровнинг ишончли ўйини, Тўхтахўжаевнинг 2 ёнидаги Қамбаров ва Толмасовни тўғри йўналтириб туриши, 2-ёшлигини яшаётган Бойдуллаев ва олдинги чизиқдаги грузинлар... 

Бу ғалабани тасодиф сифатида баҳолаганлар етарлича эди. "Қизилқум"нинг уларга жавоби яна 4 кундан кейин берилди. Бу гал пойтахтнинг "Бунёдкор"и Навоийдан эгик бош билан қайтди.

Кызылкум

Эркин Бaйдуллаев - 19', Мате Ватсадзе - 38'

Суперлига. Тур 11

26/06/2021, 20:00

1
:
2
Завершен

Бунедкор

Мирджахон Мирахмадов - 76'

45'
90'
19'  Эркин Бaйдуллаев
36'  Файзулло Камбаров
38'  Мате Ватсадзе
38'  Элгужа Григалашвили
64'  Файзулло Камбаров (Шерали Джураев)
79'  Жасур Азимов (Бехруз Садиллоев )
85'  Муҳсин Убайдуллаев
9'  Мирджахон Мирахмадов
10'  Лутфулла Тураев
35'  Нурилло Тухтасинов
46'  Лутфулла Тураев (Санжар Рашидов)
46'  Давронджон Эргашев (Сухроб Иззатов)
66'  Улугбек Абдуллаев (Мухаммадодил Кахраманов)
76'  Мирджахон Мирахмадов
76'  Фаррух Икромов
85'  Сухроб Иззатов


2 июль куни ўтказилган "Машъал"га қарши баҳсда эса марказий ҳимоячилар сони 2 тага қайтарилди. Бунда жорий мавсум Муборак клубининг ҳужумдаги ишлари юришмаётгани инобатга олинган бўлса ажаб эмас. Нима бўлганда ҳам, танлов ўзини оқлади. Якунда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган "Қизилқум" мавсумдаги 5-ғалабасини нишонлади.

Кызылкум

Эркин Бaйдуллаев - 18', Элгужа Григалашвили - 29'

Суперлига. Тур 12

02/07/2021, 20:00

0
:
2
Завершен

Машъал

45'
90'
18'  Эркин Бaйдуллаев
29'  Элгужа Григалашвили
65'  Жамшид Ҳасанов (Бехруз Садиллоев )
83'  Мате Ватсадзе (Шерали Джураев)
83'  Жасур Азимов (Миржалол Касымов)
85'  Олег Толмасов
90'  Элгужа Григалашвили (Хумоюн Абдуалимов)
46'  Аббос Шадманов (Мухаммадали Юлдашев)
62'  Зафарбек Акрамов (Иброхим Номанов)
62'  Сардор Абдураимов (Сироджиддин Кузиев)
85'  Шахзод Шайманов (Абдумалик Норкобилов)
90'  Самандар Шукуруллаев


Хуллас, танаффусдан кейин 4 ўйинда 10 очко йиғган Навоий жамоаси турнир жадвалида 5 поғонага юқорилади. Ва сўнгги 1 ой ичидаги энг катта прогрессни қайд этди. "Қизилқум" билан бу борада фақат "Пахтакор" баҳслашиши мумкин.

Бойдуллаев эффекти!

Тўғри, жамоа ўйинини Актамов ва Агамуродов яхши томонга ўзгартиряпти. Лекин, танаффусдан кейинги "Қизилқум"ни Эркин Бойдуллаевсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Самарқандлик футболчи охирги бир ойда ҳақиқий "йиртқич"га айланди ва эҳтимол фаолиятидаги энг яхши даврни бошдан ўтказяпти. Эътибор қилинг, Эркин Бойдуллаев сўнгги 4 ўйиннинг барчасида рақиблари дарвозасига йўл топди (2 бор жаримадан, 1 гал бурчак зарбасидан). Унинг голлари бўлмаса, "Қизилқум" 5 очко йўқотиб, айни пайтда турнир жадвалининг 8 ёки 9-поғонасини эгаллаб турган бўларди. Эслатиб ўтамиз, самарқандлик футболчи 37 ёшда!

Трансфер ойнаси

Ҳа, "Қизилқум"нинг охирги ўйинлари чемпионатда интригани оширди. Жамоа Суперлиганинг жорий мавсумида энг кам мағлуб бўлган ва энг оз тўп ўтказиб юборганлардан бири. Бироқ, ўзбек футболининг бир дарди борки, ҳар ёз безовта қилиб туради. Яъни, трансфер ойнаси очилиши билан клубларимизнинг жамоа асосини ташкил қилиб турган 10-15 нафар футболчидан бирданига воз кечиб юбориши ортиқ таажжубланарли ҳолат эмас. Шу юздан Навоийда тузилаётган рақобатбардош жамоанинг ҳар томонга тарқашидан хавотир олаётганлар бўлса керак. Биздаги маълумотларга кўра, ундай бўлмайди. Ёзги трансфер дарчасида "Қизилқум"ни фақат 2 нафар футболчи тарк этиши мумкин: Ойбек Қиличев ва Мате Ватсадзе. Шунингдек, жамоа таркиби охирги 6 ойни Жанубий Кореяда ўтказган Ислом Кенжабоев билан кучайтирилди.

Хуллас, "Қизилқум"нинг танаффусдан кейинги порлаши навоийлик мухлисларни хурсанд қилгани бор гап. Умид қиламизки, бу юриш давомли бўлади...

Хоразмдан чиққан миллионер

Автор :
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика